Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Фарзандингиз нима билан банд?

 

 

Шахсий ноутбугим бузилиб қолиб, уни таъмирлашга устага бердим. Шу боис бир ишимни якунлаш учун компьютер клубига боришга тўғри келди. Қўшни маҳалладаги ана шундай бир кўнгилочар масканга йўл олдим.

Клубнинг ташқи деворларига хорижий кино ва мультфильм қаҳрамонлари сурати худди аслдагидек чизилган. Катта бино кўзни қамаштиргудек қилиб замонавий услубда қурилган. Ичкарига кириб, администратордан битта компьютерни очиб беришини сўрадим. Шунда:

— Қайси ўйинга ака? Соати 10 мингдан 15 минггача бўлган “гейм”лар бор, — деди ҳалиги бола.

— Менга ўйин керак эмас, интернетдан фойдаланмоқчиман, — дедим ажабланиб.

Икки соат учун пул тўлаб, администратор айтган рақамдаги ўринга бориб ўтирдим. Атрофга назар соламан. Қарийб қирқтача сўнгги русумдаги компьютер. Ҳаммасида замонавий қулоқчин. Хонанинг шифти овоз кучайтирувчи қурилмалар билан тўла. Гумбир-гумбир шовқин кўтарилади, худди тунги клубга ўхшаб. Компьютерларнинг тенг ярми банд. Ҳаммасида ўсмирлар ва ёш болалар ўйин ўйнаб ўтирибди. Улар шовқин-сурон, бақир-чақир қилишдан тўхтамасди. Қайсидир шериги ёки рақибини овозининг борича “ур”, “йиқит”, “ўлдир” билан “сийлаб” турарди. Энг даҳшатлиси, баъзида бир-бирини куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратлаб, енгил ёки чуқур хўрсиниб қўярди. Шериги ёки рақиби эса бундан қаҳ-қаҳ отиб куларди.

Буни кўриб, эшитиб, ёқа ушлайсан киши. Гўёки бир-бирига нисбатан ишлатаётган бу қабиҳ сўзлар аслида “навбатчи” ибораларга айланиб улгурган.

Бундай шармандали муҳит ичида керакли маълумотни ёза олмадим. Диққат-эътиборим, фикримни бир жойга жамлашнинг иложи бўлмади. “Ур-йиқитлар” панд бераверди. Шу боис керакли ва қизиқ маълумотларни излаб топиб, “флешка”га кўчирдим.

Шу онда ишим чала қолгани қизиқ эмасди, кишини бошқа оғриқли масала ўйлантиради: бу болаларнинг ота-онаси бормикан? Улар фарзандининг айни вақтда нималар билан машғул бўлаётганидан хабардорми? Бунақанги ўйинлар инсон руҳияти, онгига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида кўп ва хўп, бот-бот гапирилаётгани наҳотки бесамар кетяпти? Ўша бола бўш вақтини ва  оз бўлмаган ўша пулни фойдали юмушларга, дейлик китоб мутолаа қилишга сарфласа, биринчидан ўзи, ота-онаси, қолаверса жамиятга кўпроқ нафи тегади-ку! Катталар майли, ўсмирларга ўша пулни ота-онаси “болам, бориб ўйнаб келгин”, деб бермагандир…

Хуллас, саволлар кўп. Миянгизга қуйилиб келаверади, жумбоқлар гирдобида, чангалида қолаверасиз… Вақтим тугаб, мана шу ўй-хаёллар билан клубдан чиқдим. “Кечки маҳал одам камаяди, шунда ёзув-чизувимни охирига етказаман”, деган фикрда уйга келдим. Овқатланиб бўлгач, фарзандларим билан бироз сайр қилдик. Сўнг компьютер клубига қайтиб бордим.

Лекин… Ичкарига кириб, мақсадимни баён қилмасимдан бояги администратор “бўш компьютер йўқ”, деди дарҳол. Вақти тугайдиган мижозга ҳали бир соат борлигини айтди. Давомидан қўшиб қўйди: “агар яна чўздирмаса”. Беихтиёр кўз ташладим, ҳақиқатдан ҳаммаси банд. Фақат биринчи кирган пайтимдан фарқи, шовқин ва “ур-йиқитлар” янада авжига чиққан эди…

Муҳиддин РАСУЛ

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ким уй орзусида, ким пул қайғусида

Кенг, шинам ва кўркам гўшанг бўлса, ўз хонанг, болаларнинг ҳам кичик бўлса-да, хосхонаси бўлсаю ишдан ҳориб-чарчаб келганингда ётиб дамингни олсанг, қандай яхши. Ҳозир эса Кларанинг бундай шароити йўқ. Онаси ва…