Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Ёшларнинг қандай муаммоси бор?

МУАММО ВА ТАКЛИФ

 

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида аниқ тизим яратилган. Барчасида бир мақсад мужассам — уларнинг муаммосига ечим топиш. Хўш, бугун ёшларни қандай муаммо қийнамоқда? Мақолада шу саволга жавоб излаб, маҳалладаги ёшлар етакчилари ўрганишлари асосида аниқланган муаммолар билан танишамиз.

Дастлабки суҳбатдошимиз Шеробод туманидаги “Баҳор” маҳалласи ёшлар етакчиси Набижон Алибоев. Унинг фикрича, охирги йилларда йигит-қизлар тадбиркорликка фаол жалб қилинмоқда, талабгорларга имтиёзли шартлар асосида банк кредити ажратиляпти. Ғоя яхши, бироқ тадбиркорлик муайян билим ва уқувни талаб қиладиган соҳа. Шу боис бизнес режа тузиш ёки бухгалтерия ҳисобини юритишни билмайдиган, бозор механизмлари билан яхши таниш бўлмаган инсонга сармоя беришдан фойда йўқ. Чунки у ишни барибир лозим даражада олиб кетолмайди. Муносиб иш тополмаганидан ўзини таваккалига тадбиркорликка уриш ҳолати кузатилади. Бу тўғри эмас. Афсуски, маҳалла ёшлари билан суҳбатлашганимизда шу каби ҳолатга гувоҳ бўляпмиз. Айримлар аниқ мақсад, бизнес режа тузмаган, лекин имтиёзли кредит ёки субсидияга тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси олишни сўрайди. Ўрганишларда аниқланишича, маблағдан самарали фойдаланмаётганлар кам эмас. Бошлаган тадбиркорлиги касодга учраш ҳолати бор. Таклифим — юртимизнинг барча ҳудудида ёш тадбиркорлар учун профессионал консалтинг хизматини йўлга қўйиш керак. Ёшларни назариётчи бизнес тренерлар эмас, балки тажрибали тадбиркорлар, банк ходимлари, ҳисобчи, маркетологлар ўқитсин, устозлик қилсин. Ўқиганлик ҳақида сертификат берилсин. Қолаверса, ҳудудимизда замонавий касблар, жумладан, IT соҳасини ўргатувчи ўқув марказга эҳтиёж бор. Тўғри, шаҳарда бундай курслар ишлаяпти, лекин масофа узоқлиги муаммога сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, тадбир ва мусобақалар ўтказиш учун спорт майдони керак.

Ғузор туманидаги “Янгиҳаёт” маҳалласи ёшлар етакчиси Азизжон Эргашев ҳудудга хос муаммолар ечими бўйича тўхталиб, маҳаллада спорт майдони бору, аммо зарур жиҳозлар йўқлигига урғу берди. Унинг фикрича, бу муаммо спорт турлари билан тўлақонли шуғулланишга тўсиқ бўлмоқда.

Яна бир масала — айрим ҳолларда аризани ижобий ҳал этишга ёшлар етакчисида ваколат мавжуд эмас. Шу сабабли мурожаатлар ижобий ечим топмаяпти. Масалан, 2023 йилда Камолиддин Муҳаммадиев тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратишни сўраб мурожаат қилган. Унга А-380 рақамли катта йўл юзидан сўраган ерини олиш учун барча ташкилотларга мурожаат қилинган.  Аммо натижа бўлмаган. Шу билан мурожаат ечимсиз қолиб кетган.

Маҳаллада йил бошида ўтказилган хатловда  11 нафар ишсиз аниқланган бўлса, бугунгача 5 нафари ишга жойланган. 6 нафари тавсия этилган ишларда ишлашни истамаган. Сабаби ойлик маош уларни қаниқтирмаган. Шу боис ёшлар етакчиси таклифига кўра, маҳаллада янги иш ўринлари яратиш, юқори даромадли бизнес лойиҳаларни йўлга қўйиш керак.

Гувоҳ бўлганингиздек, ушбу мақолада муаммоларнинг ҳудудлар кесимида ўрганишга ҳаракат қилдик. Муҳими, бу лойиҳа яна давом этади ва келгуси сонларимизда бошқа вилоятдаги ёшлар етакчиларига минбар берамиз.

Хўш, сизнинг маҳаллангизда ёшларни қандай муаммолар қийнамоқда? Уни ечими бўйича таклифингиз бўлса, “uzmahallabot” манзилига ёзиб юборинг.

Хайрулло АБДУРАҲМОНОВ.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Йўл ва оқова сув оғир аҳволда

СУВ ТАНҚИСЛИГИДАН ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИК ЙИЛДАН-ЙИЛГА ҚИЙИНЛАШИБ БОРЯПТИ. АЙНИҚСА, БУ ЙИЛ ЖУДА ОҒИР КЕЛДИ.