Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Томорқа одамлар дунёқарашини ўзгартиради

 

Бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири — камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали оилаларнинг даромадини оширишдан иборат. Бу йўлда аҳоли томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш — энг самарали усул саналади. Тошкент вилояти Пискент туманида “Томорқа — даромад манбаи” мавзусида ташкил этилган семинарда шу хусусда сўз борди.

Семинарда Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган мутасаддилар, сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди. Амалий семинар шаклида ташкил этилган тадбир қатнашчилари томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жараёнларни кўздан кечирди. Мақсад аниқ — томорқадан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топаётган оилалар тажрибасини оммалаштириш.

“Истиқлол” маҳалласи туманнинг олис ва “оғир” ҳудудларидан бири бўлиб, 8 та кўчани ўз ичига олади. Бугун бу ерда 2 616 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Оилалар сони — 687 та. 518 та хонадоннинг жами 77 гектар томорқа ер майдони мавжуд. Хўш, ушбу серсув ва унумдор ерларда бугун қишлоқ аҳли қандай маҳсулотлар етиштиряпти?

Пискент туманининг “драйвери” — қишлоқ хўжалиги. Шу боис маҳалла аҳли имкони борича томорқа майдонларига эртанги экинлар экиш пайида бўлишади. Хонадонлардаги томорқа ер майдонларида, асосан, эрта пишар картошка уруғлари қадалади. Шунингдек, сабзи, пиёз, помидор, бодринг, бақлажон, карам, қизил ловия ва шу каби маҳсулотлар экилади. Деҳқонлар таъбири билан айтганда, бунда энг муҳими — “об-ҳаво қарашиб турса бас”.

— Бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудуди, ҳар бир маҳалласида катта комплексда ишлар бошланган, — дейди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев. — Шу мақсадда томорқачилик бўйича энг “оғир” маҳаллалар танлаб олиниб, намунали ҳолга келтириш чоралари кўриляпти. Масъуллар билан уйма-уй юриб, тарғибот тадбирлари ўтказиляпти, аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилади. Президентимиз таъкидлаганидек, давлат идораларининг бор куч-имкониятлари қуйига йўналтирилган. Ҳар бир кўча, хонадонга кириб борамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга, одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради, маҳаллалар ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади.

Маҳаллада тинимсиз меҳнат ортидан томорқада мўл ҳосил олиб, ердан оқилона фойдаланаётган хонадонлар кўп. Ражаб ака Умматов ана шундай инсонлардан бири.

— Деҳқончилик менга ота мерос, — дейди Ражаб Умматов. — Эсимни танибманки, деҳқончилик билан шуғулланаман. Меҳнат қилиб, ер билан тиллашиб, асло кам бўлмадим. Томорқада бир йилда уч маротабага ҳосил олишга эришяпмиз. Фойдаси ҳам шунга яраша. Мисол учун, редисканинг килосини маҳаллий бозорда 15 минг сўмдан сотамиз. Агар ҳосилни яхши парвариш қилсангиз, ундан бир мавсумнинг ўзида 10-15 миллион сўмгача даромад қилиш мумкин. Редиска ҳосилини йиғиштириб олгач, помидор кўчатларини ўтқазамиз. Помидорларни офтоб урмаслиги учун уларнинг орасига жўхори уруғларини сочиб чиқамиз. Тўрт фарзандимни шу деҳқончиликдан топган даромадим орқали вояга етказдим, ўқитдим, уй-жойли қилдим. Томорқада ишлаб, кам бўлмадим.

Бир жиҳат дилни хира қилди: афсуски, маҳаллада тўрт мучаси соғ бўлса-да, ҳайҳотдек майдонни бўш қўйиб, қаровсиз қолдирганлар йўқ эмас экан. Семинарда ишчи гуруҳ вакиллари ана шундай томорқа майдонидан мақсадли фойдаланмаётган оила вакиллари билан бирма-бир суҳбатлашди. Уларга томорқага экилаётган беда ва жўхори каби қишлоқ хўжалиги экинлари ўрнига помидор, булғор қалампири, карам ва шу каби сабзавотларни етиштириш тавсия этилди.

— “Сайхунобод тажрибаси” асосида тумандаги энг “оғир” ҳудуд тажриба сифатида танлаб олинди, — дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Пискент тумани бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳамедов. — “Истиқлол” маҳалласининг Дийдор кўчаси намунали кўчалардан бирига айлантирилади. Бу кўчада 35 та хонадон мавжуд. Маҳаллада деҳқончилик ортидан ҳалол меҳнат қилиб, оиласига даромад келтираётган миришкор блан бирга, афсуски, ҳовлисидаги ердан етарлича фойдаланмаётган ёхуд бўш қолдирганлар ҳам бор. Бу борада “маҳалла еттилиги” вакиллари мунтазам равишда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боряпти. Эндиликда ҳар битта маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш учун бор имкониятларни ишга соламиз.

Шу куни “маҳалла еттилиги” ва масъуллар “хонадонбай” ўрганишлар ва хатлов жараёнларида аниқланган оилаларга бепул дарахт кўчатлари етказиб бериб, мавжуд 518 та хонадонда 1 250 туп турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди. “Кўпдан қуён қочиб қутулмас”, деганларидек, ҳамжиҳатликда маҳалла обод қилиниб, дарахтлар оқланди. Маҳалла қиёфаси бутунлай ўзгариб, кўркам ҳолатга келтирилди.

Семинар тадбирларида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Маҳфуза ОҚБОЕВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Боланинг қадри шу бўлдими?

  Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади. Шовотлик…