Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

“Ёшлар баланси” нима ва қандай афзаллиги бор?

 

 

Ёшлар билан ишлашнинг маҳалла-туман-вилоят-республика вертикал тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим асосида ёшлар етакчилари уйма-уй юриб, “Ёшлар баланси”ни тўлиқ шакллантириш, уларнинг иқтидорини, қизиқишларини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни “Ёшлар дафтари”га киритиш ҳамда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратмоқда. “Хонадонбай” орқали 14-30 ёш оралиғидаги йигит-қизларни хатловдан ўтказиши натижасида бугунги кунда барча маҳаллада “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

Аввалги йилларда хатловлар ёшларнинг 5 та тоифаси (бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари) бўйича ўтказилган бўлса, жорий йилда уларнинг иқтидори хусусан, хориждаги иқтидорли ёшлар, “IT” ва инновацион соҳалардаги, спорт, санъат, маданият, китобхонлик йўналишидаги қобилияти, шунингдек, хорижий тил, ҳарбий спорт ўйинлари, “IT” ҳамда касбий қизиқиши ўрганилди.

Аввало, “Ёшлар баланси” нима ва у қандай афзалликка эга, деган саволга жавоб бериб ўтсак. Бу тизим маълумоти ёшларнинг таълим, бандлик, оилавий, ижтимоий, саломатлик ҳолати, иқтидори ва қизиқишлари бўйича маълумотларни жамлашдан ҳосил бўлади. Шу асосида хатлов жараёнининг шаффофлигини сақлаб қолиш, самарадорликни ошириш учун  “Yoshlarbalansi.uz” электрон платформаси яратилиб, тўлиқ рақамлаштирилди. Содда қилиб тушунтирсак, бу бир ойна. Шу ойна орқали ёшлар нима билан банд, улар қизиқиш билдираётган соҳа ва йўналишлар ҳақида билиб олиш мумкин.

Балансни юритиш тўлиқ рақамлаштирилгач, ишга туширилган электрон платформа давлат органлари ахборот тизимларининг 19 турдаги маълумотлар базаси билан интеграция қилинди. Натижада электрон платформага киритилган ёшлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли электрон манбаалардаги маълумотлар асосида текшириб, янгилаб бориш имконияти яратилди.

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш давомида ёшлар етакчилар  томонидан аниқланган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлардан 24 минг нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 9 минг 902 нафар ёшларга зарурий ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилган.

Хусусан, 3 976 нафар талабаларга контракт тўловлари, 148 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви бадал пуллари тўлаб берилди, 1 082 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, субсидия ажратиш орқали меҳнат қуроллари билан таъминланди.

Лочинбек МИРЗОДИЛОВ,

Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ким уй орзусида, ким пул қайғусида

Кенг, шинам ва кўркам гўшанг бўлса, ўз хонанг, болаларнинг ҳам кичик бўлса-да, хосхонаси бўлсаю ишдан ҳориб-чарчаб келганингда ётиб дамингни олсанг, қандай яхши. Ҳозир эса Кларанинг бундай шароити йўқ. Онаси ва…