Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Ёшларни нодавлат таълим муассасалари харажати қопланади

 

 

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Ёшлар ишлари агентлиги 10 иш куни давомида:

а) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлигини (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда “Ёшлар дафтари”га киритилганини) текширади;

б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ маблағларни:

–жисмоний шахслар учун – Ўзбекистон Республикаси аксиядорлик тижорат Халқ банкининг ҳисобварағига;

–юридик шахслар (ўқув марказлар) учун – уларнинг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини текширган ҳолда тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчиларга СМС хабар (тасдиқнома) юборади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланмаган тақдирда бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритилади ва ариза берувчига бир иш куни мобайнида хабар юборади.

Хизматдан фойдаланиш учун керак бўладиган хужжатлар:

а) ўқув машғулотини ташкил этиш тўғрисида жисмоний шахс ҳамда ўқув маркази ўртасида тузилган шартнома нусхаси (пдф форматда);

б) имтиҳон топшириш харажати аризачи (жисмоний шахс) тўлаган бўлса, тўлов топшириқномаси (пдф форматда);

в) имтиҳон топшириш харажатини ўқув маркази тўлаган бўлса, тўлов топшириқномаси (тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган). (пдф форматда);

г) белгиланган шаклда реестр (ўқув маркази томонидан);

д) миллий сертификат (пдф форматда).

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.