Ҳоким ёрдамчиси иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали ишсизлар бандлигига кўмаклашишда қўйидаги молиявий дастаклардан фойдаланади.
Жамоат ишларини ташкил этган иш берувчиларга (мулкчилик шаклидан қатъий назар) ҳар бир ходимининг иш ҳақи тўлови Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан (бюджет 100 фоиз, нодавлат ташкилотлар 50 фоиз) молиялаштириб берилади.
Меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимни касбга ўргатиш ва малакасини ошириш харажатлари учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда, банд қилинган (квота) иш ўрнидан ортиқ миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга қабул қилган ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Банд бўлмаган, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни грант ажратиш орқали молиялаштиради. Бунда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари, ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш, малакасини оширишга танлов асосида грант маблағи ажратилади.
Ҳунармандларга ишсизларни, айниқса ёшларни “Уста-шогирд” тизими бўйича миллий ва бадиий ҳунармандчилик касбига ўқитиш харажатларини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилади.
Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси аъзоларига қўлда гилам ва ипак мато тўқиш ускуналари харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидия ажратилади. Шунингдек, “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун ҳам шу миқдорда ҳамда Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар меҳнат органида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоиз, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан ошмаган тарзда субсидия бериш кўзда тутилган.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш
агентлиги маълумотлари асосида тайёрланди.