Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Сўнгги 3 йилда ажралиш кузатилмади”

         

 

Ободлик маҳалладан бошланади. Бу юртни янада кўркамлашишига ҳисса қўшади. Шунинг учун эзгу ишлар, хайрли тадбирлар аввало маҳалладан бошланади. Мана шу каби тадбирларни фаолиятимизнинг бош шиорига айлантирганмиз. Бундан ташқари, бандликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни салбий иллатлардан асраш, оила институтини уйғун ривожлантиришга эътибор қаратяпмиз.

1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла 1994 йилда ташкил топган. Аҳолиси 4 870 нафар бўлиб, шундан 2 411 нафари аёллар, 2 459 нафари эркаклар, 837 нафари ёшлардир. Фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ҳомийлар ҳисобидан ўтган йиллар давомида 240 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Инфратузилма билан боғлиқ кўп масалалар ҳал бўлди. Қисқа давр мобайнида 2,8 км. марказий йўллар ҳамда 5,2 км. ички кўчалар асфальт қилинди, 1 635 метр жой бетонлаштирилди. “Сунбула” кўчасига 2,2 км.лик сув қувури тортилди. Натижада маҳалла юз фоиз ичимлик сув билан таъминланди. Шунингдек, кўчаларга 86 та бетон устун ўрнатилиб, 4,2 км. масофага электр кабел тортилди. “Саноат”, “Тадбиркор” кўчасига тунги ёритиш чироқлари ҳамда иккита ток кучайтиргич – янги трансформатор ишга туширилди.

Маҳалланинг етакчи тармоғи тадбиркорлик бўлиб, аксарият аҳоли вакиллари мебелчилик, чеварлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Касаначилик кенг ривожланган. Ҳар бир фуқаро муқим касб билан машғул. Қайси хонадонга кирсангиз бодом, ёнғоқ ва бошқа қуруқ меваларни харидорларга тайёрлаш билан бандлигини кўрасиз. Ўтган йилги хатловда 37 нафар ишсиз аниқланган бўлса, 13 нафари иш билан таъминланди. Қолганлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Кейинги йилларда 50 дан зиёд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, ишлаб чиқариш цехлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилди. “Устоз – шогирд” тамойили асосида 49 нафар ёшлар моҳир усталар назоратида ҳунармандчилик сирларини эгалламоқда.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ичкиликбозлик ва кашандалик – иллатлар остонаси”, “Маърифат ва миллий мафкура билан ёт ва бузғунчи ғояларга қарши курашамиз!”, “Баркамол авлод миллат таянчи” каби мавзуларда сўнгги икки йилда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Бунинг натижасида 3 йилдан бери жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд ҳисобланамиз.

Тижорат банклари томонидан маҳалладаги аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида 46 нафар талабгорга имтиёзли кредит ажратилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Маҳалладаги 8 нафар фуқарога субсидия олишига кўмаклашилди. Ёшларнинг бир қатор муаммолари, жумладан, 40 нафарига ҳарбий сафарбарлик чақируви бадали, 2 нафар ёшларга соғликларини тиклаш, 2 нафарига контракт ҳамда курс тўловлари тўлаб берилди.

Оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирлар ўз натижасини бермоқда. Сўнгги уч йилда ҳудудда оилавий ажримлар, оталикни белгилаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ каби муаммоли ҳолатларни олдини олиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз зое кетмаяпти.

Таклифим — маҳалла еттилиги ходимлари камида 5 йил шу ҳудудда яшаган бўлишига устунлик бериш керак. Чунки амалиётда айрим маҳалла ходимлари бошқа ҳудуддан тайинланиши айрим ноқулайликларга сабаб бўлмоқда. 30-40 км. узоқликдан қатнаб ишлаётган ходимлар иш унуми, самарадорлиги тушиб кетяпти.

 Насриддин САДРИДДИНОВ,

Наманган шаҳридаги “Саноат” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оқова сув муаммо, бироқ…”

ҲУДУДДА ОҚОВА СУВ МУАММО, БИРОҚ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА. ХУСУСАН, ЎЗБЕКЁП КЎЧАСИДАГИ ҚИРҚТА ХОНАДОНГА ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ.