Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Журнал
-+=

Ҳар қандай муаммо маҳаллада ҳал бўлади

ЖАРАЁН

 

Бугун ҳар қандай масалага маҳалланинг ўзида ечим топишга урғу қаратиляпти. Бу орқали одамларга ортиқча оворагарчиликсиз, югур-югурларсиз қулайлик яратиляпти, маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланяпти. Энг муҳими, ислоҳотларнинг ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонга кириб бориши, одамлар буни ўз танасида ҳис этишига шароит ҳозирланмоқда.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида жорий йил 31 январдан буён Андижон вилояти маҳаллаларида ўрганишлар олиб бормоқда.

Ўтган фурсат давомида 909 та маҳалланинг барчасида “маҳалла еттилиги” аъзолари кунлик иш бошланишидан олдин йиғин идораси олдида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясини тинглаш ва ижро этиш тартиби жорий этилди. Эрта тонгда янграган Давлат мадҳияси аҳоли ва мактаб ўқувчилари кайфиятига ижобий таъсир кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси эрталаб (соат 07-45 да) мактаб ҳудудида мактаб директори билан бирга ўқувчиларни кутиб олиш тартиби йўлга қўйилди. Давомати паст бўлган мактабларда чора-тадбирлар белгиланиб, “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги тизими жонлантирилди. “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг 765 та умумтаълим мактабида давомат билан шуғулланиш амалиёти жорий этилди.

Республика ишчи гуруҳи масъуллари 743 та маҳалладаги 612 041 та хонадон ҳамда 523 та ижтимоий соҳа объектларини манзилли ўрганди. Тасдиқланган режа-жадвал асосида туман(шаҳар)ларда “маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар “маҳалла еттилиги” ходимларидан 2 197 нафари (44,1 фоизи) ўқитилди. Уюшманинг вилоят бошқармасидаги 9 та штат бирлиги, 16 та туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва бош ҳисобчи лавозимлари малакали кадрлар билан жамланди.

909 та маҳаллада “еттилик”нинг кунлик, ҳафталик ва ойлик режалари ишлаб чиқилиб, тадбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Барча маҳаллаларда банк ҳисоб-рақамлари очилиб, “Маҳалла бюджети” тизимининг амалиётга жорий этилиши йўлга қўйилди. Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун 153 нафар маҳалла ходимлари (42 нафар маҳалла раиси, 41 нафар ҳоким ёрдамчиси, 32 нафар ёшлар етакчиси, 30 нафар хотин-қизлар фаоли, 7 нафар профилактика инспектори ва 1 нафар солиқ инспектори)ни алмаштириш юзасидан таклифлар киритилди. Андижон шаҳридаги 94 та маҳаллага 52 нафар ҳамда Хўжаобод туманидаги 39 та маҳаллага 16 нафар ижтимоий ходим танлов асосида ишга қабул қилинди.

Жараёнда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоли ҳолатлар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўриляпти. Ўрганишларда аниқланган 6 205 та муаммодан 5 252 таси қисқа муддатларда ижобий ҳал этилди. Жумладан, 1 828 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 427 нафари касб-ҳунарларни ўқитишга йўналтирилди, 170 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 101 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳал этилиши муайян муддат ва маблағ талаб этадиган 71 та ижтимоий муаммони “Йўл харитаси”га киритиш юзасидан таклифлар тайёрланди.

Шунингдек, ҳужжати мавжуд бўлмаган (туғилиш, никоҳ, ўлим) 20 нафар фуқарога ҳужжатлар расмийлаштирилди, 10 нафарининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 2024 йилда амалга ошириладиган 204 млрд. 89 млн. сўмлик 917 та микролойиҳа рўйхати шакллантирилди (ушбу лойиҳалар ҳисобига йил якунига қадар 2 176 мингта янги иш ўринлари яратилади).

Ўрганишлар давомида ижтимоий масалаларни ҳал этиш, эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатиш борасида қатор ташаббуслар амалга оширилди. Хусусан, 734 та ажралиш ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилиб, 1 015 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилди. 1 821 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга моддий ёрдам ва 1 059 нафарига бепул дори-дармонлар тақдим этилди. Шунингдек, 123 нафар ногиронлиги бор шахслар аравачалар, 140 нафари протез-ортопедия мосламалари ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди.

“Темир дафтар”га киритилган 55 та оилага 61,9 млн. сўмлик, “Ёшлар дафтари”даги 89 нафар ёшларга 133,2 млн. сўмлик ва “Аёллар дафтари”га киритилган 66 нафар хотин-қизга 12,7 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди, 293 та эҳтиёжманд оилага бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Уй-жой таъмирига муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 44 та оиланинг уйини таъмирлаш ишлари бошланди.

Маънавий-маърифий соҳадаги ишлар таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Бу жараёнда 2 628 та маънавий-маърифий ва 1 209 та ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар “Уч авлод учрашувлари” ташкил этилди. 113 та маҳаллада кутубхона ва 23 тасида фольклор-этнографик ва 20 тасида мақом ансамбли ташкил этилди. Маҳаллаларда зиёлилар, нуронийлар, Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келганлар орасидан “маънавият тарғиботчилари” шакллантирилди. Қолаверса, 71 та маҳалла биносида ватанпарварлик ҳамда қатағон қурбонлари хотирасига оид бурчаклар ва 17 та хонадонга “Жадид яшаган, бу хонадоннинг бобоси жадид бўлган” деган ёзувлар ўрнатилди.

Ўрганишлар давомида ёшлар билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Жумладан, 476 та умумтаълим мактабида жами 70 536 нафар ўқувчи иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзолари иштирокида 1 083 та тарбиявий соатлар ташкил этилди. 385 та мактабда давоматни 85 фоиздан 91 фоизга ошириш ва жами 565 нафар ўқувчини таълимга қайтариш чоралари кўрилди. Шунингдек, 416 нафар кекса авлод вакиллари “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида 5 053 нафар ўқувчига, шу жумладан, 2 624 нафар тарбияси оғир, қониқарсиз баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бўлган ўқувчиларга бириктирилди.

Республика ишчи гуруҳи штаби.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Боланинг қадри шу бўлдими?

  Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади. Шовотлик…