Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Уюшма ходимларига қандай ҳақ тўланади?

 

 

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Уставига кўра, Уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама ҳақ ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Уюшма бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда – 2 бараварга, Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида – 1,5 бараварга, Уюшманинг туманлар (шаҳарлар) бўлимларида – 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Уюшма, унинг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.

Уюшма марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1) Уюшма марказий аппарати, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг умумий иш стажидан келиб чиқиб, кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади:

1 йилдан 3 йилгача – 0,2;

3 йилдан 5 йилгача – 0,3;

5 йилдан 10 йилгача – 0,4;

10 йилдан 15 йилгача – 0,6;

15 йилдан 20 йилгача – 0,8;

20 йилдан юқори – 1,0.

2) Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан:

а) энг ташаббускор ва самарали ишлаган Уюшма марказий аппарати ходимларига икки юз фоизгача, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларига юз фоизгача, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларига етмиш беш фоизгача ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар;

б) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларга (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;

в) жамоа шартномасига мувофиқ, меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотлар.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ёшларга ер майдони қандай ажратилади?

    Президентнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёшларга ер ажратиш бўйича…