— “Инсон” ижтимоий хизмат марказларининг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? Улар асосан кимларга кўмаклашади?
Бекзод Жумабоев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси
— “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг мақсади ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламига маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишдан иборат. Улар оғир аҳволга тушиб қолган ёки тушиб қолиш хавфи бўлган шахслар ва оилаларга индивидуал ёндашув асосида маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш реабилитация ҳамда санатор соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил этади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, уларга сифатли реабилитация ҳамда руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этади. Тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар билан ишлаш ҳамда тазйиққа учраган хотин-қизлар, кексалар ва вояга этмаганларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатади.
Энг эътиборлиси шундаки, маҳалладаги ижтимоий ходимлар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахс ёки оилани “Кейс менежмент” орқали баҳолашдан ўтказиб, нафақат давлат томонидан кафолатланган ёрдам ва хизматлардан олишга кўмаклашади, балки оиланинг кучли томонларидан фойдаланиб уларни оғир вазиятдан олиб чиқишга ёрдамлашади.