Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Маҳаллаларда солиқ инспекторлари штати ташкил этилди

 

улар 21 та йўналиш бўйича КPI мезонлари асосида баҳолаб борилмоқда

Президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, солиқ тизимини маҳалла даражасига тушириш бўйича янги институт жорий қилиниб, “Маҳалла еттилиги”га солиқ ходимлари ҳам қўшилди.

Солиқ хизмати органларига маҳалла даражасига тушиб ишлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида дастлаб 2023 йил 9 443 та маҳаллага 4 427 нафар солиқ ходими бириктирилди. Уларнинг зиммасига норасмий тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш, ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш юклатилган.

Маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторларининг иш самарадорлиги “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими орқали 21 та йўналиш бўйича (КPI) мезонлари асосида баҳолаб борилмоқда. Ушбу тизим маҳаллалардаги ҳар бир солиқ тўловчи жисмоний шахснинг, тадбиркорнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ўрганиш, уларга проактив шаклда хизмат кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишда солиқ органлари ходимларининг иштироки ва имкониятларини тўлиқ ишга солишни таъминлашга хизмат қилади. Баҳолаш тизими орқали юқори кўрсаткичга эришган солиқ инспекторлари рағбатлантирилмоқда, паст кўрсаткичли ходимларга эса интизомий жазо чоралари кўрилмоқда.

Мазкур янги тизимнинг ишга тушиши натижасида 2023 йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларидан прогнозга нисбатан қўшимча 2 триллион сўм, шундан 1,1 триллион сўми 2023 йилнинг 4-чорагида бюджетга туширилди. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан тушумлар ўтган йилга нисбатан 1,5 бараварга ошди.

Яширин иш ўринлари легаллаштирилгани ҳисобига даромад солиғи тўловчилар 263,2 минг нафарга кўпайиб, 5,3 миллион нафарга етгани ҳамда иш ҳақининг оширилиши жисмоний шахслар оладиган даромад солиғи бўйича қўшимча 1,9 триллион сўм тушириш имкониятини берди. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2,6 миллион нафарни ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарийб 1 миллион нафарга ошди.

Ҳозирда маҳаллага бириктирилган ҳар бир солиқ ходими нафақат маҳалласи бўйича солиқ тушумларини ошириш билан, балки тадбиркорлар муаммоларини аниқлаб, уларни ечиш билан ҳам шуғулланмоқда. Буни биргина Бухоро вилояти мисолида таҳлил этсак.

Айни пайтда вилоятдаги 544 та маҳаллага 258 нафар солиқ инспектори бириктирилган бўлиб, улар “маҳаллабай” дастури асосида фаолият юритяпти. Бунинг натижасида биргина жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғидан 2023 йилнинг 4-чорагида бюджетга 94,3 млрд. сўм туширилди. Жисмоний шахсларнинг мол-мул ва ер солиқларидан тушумлар ўтган йилнинг мос даврига (46,8 млрд. сўм) нисбатан 47,4 млрд. сўмга ёки икки бароварга ошди. Айланмадан олинадиган солиқ 147 фоизга, якка тартибдаги тадбикорларнинг қатъий белгиланган даромад солиғи 157,3 фоизга ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тушумлар ошган.

Қайд этиш лозимки, паст қувватда ишлаётган ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган субъектлардаги мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда фаолиятини тиклаш ва кенгайтириш юзасидан уларга ваколат доирасида кўмаклашилиб, аниқланган муаммоларнинг 75-80 фоизи маҳалланинг ўзида ҳал бўлмоқда. Бунинг ҳисобига, 102,6 минг нафар фуқаро ўз ўзини банд қилди. 38 345 нафар фуқаро легализация қилиниб, уларнинг расмий бандлиги таъминланди. Янгидан ташкил этилган ва фаолияти тикланган тадбиркорлар сони 8 912 тани ташкил этди.

Жорий йилда ҳам солиқ хизмати ходимлари янгича ёндашувлар асосида маҳаллалардаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга, ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда паст қувватда ишлаётган ва фаолиятини вақтинча тўхтатган субъектларга фаолиятини тиклаш ва кенгайтиришга яқиндан ёрда бермоқдалар.

Даврон РАЖАБОВ,

Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…