Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Журнал
-+=

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН 1259 ВА 1286 ИШОНЧ РАҚАМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

 

Натижада 1 671 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилиб, давлат ҳимоясига олинди

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги қарорига асосан, республика, вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилган. Уларга бевосита хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир хотин-қизга ёрдам кўрсатиш билан бирга, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш вазифалари юклатилди.

Оилаларни ўрганиш натижалари бўйича ҳар бир минтақада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аёлларнинг ҳуқуқий савиясини юксалтириш, уларни иш билан таъминлаш, соғлом оилаларни шакллантириш, энг муҳими, уларнинг жиноят кўчасига кириб қолишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурлари, “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

Бугунги кунда фуқаролик ва маъмурий судларда оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ масалаларида 290 минг нафардан зиёд шахслар низолашаётгани аниқланиб, уларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Улардан 215 мингдан зиёди маҳалла фаоллари билан ўрганилиб, муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.

Профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг 6 634 нафарига ишга жойлашишида кўмаклашилди, 8 473 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди, 1 683 нафари даволашга муҳтожлиги аниқланиб, тиббий диспансерларга юборилди, 1 996 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилди, 632 нафари таълим муассасаларига қайтарилди. 40 055 та ҳолатда зўравонликдан жабрланган ва тазйиққа учраган 39 263 нафар хотин-қизлар аниқланиб, барчасига “ҳимоя ордери” расмийлаштирилди.

Расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига асосан, зўравонлик содир этган шахсларнинг 3 111 нафарига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Берилган ҳимоя ордерлари бўйича ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбилар давомида 20 876 таси бўйича низо бартараф этилган, 17 327 таси бўйича оилалар яраштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилди.

2023 йил давомида республика бўйича Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари ҳамкор вазирликлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида жиноятларни ва уларнинг жабрланишининг олдини олиш мақсадида 138 587 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остидаги акция доирасида 25 ноябрдан 10 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида – маҳалла фуқаролар йиғинларида, умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, олий таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда 18 600 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Акция давомида 1 671 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиб, давлат ҳимоясига олиниши таъминланди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Болалар фонди (UNICEF), Тараққиёт Дастури (UNDP), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ) экспертлари билан учрашув ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, UNFPA, UNICEF, ЕХҲТ, ГИЗ томонидан халқаро экспертлар иштирокида вояга етмаган масалалари бўйича, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ҳамда профилактика инспекторлари учун семинар-машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари, сентябрь-декабрь ойлари ГИЗ Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан ҳамкорликда уюшмаган ёшлар, девиант хулқ-атворли вояга етмаганлар ҳамда тазйиқ-зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар иштирокида спорт, профилактик-тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Оила-турмуш муносабатлари доирасида жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида тизимда қисқа “1259” ва “1286” рақамли “Ишонч маркази” ташкил этилиб, 9 598 нафар аёлга психологик ва ҳуқуқий ёрдам берилиб, ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Бахтиёр БЕРДИАЛИЕВ,

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Сўнгги 3 йилда ажралиш кузатилмади”

            Ободлик маҳалладан бошланади. Бу юртни янада кўркамлашишига ҳисса қўшади. Шунинг учун эзгу ишлар, хайрли тадбирлар аввало маҳалладан бошланади. Мана шу каби тадбирларни фаолиятимизнинг бош…