Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ўғлини эрта уйлантирганлар жазога тортиладими?

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ НИКОҲ ЁШИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТБЕРСА-ДА, АЙРИМ ҲОЛЛАРДА ОТА-ОНАЛАР ЎЗ СЎЗИДА ТУРИБ ОЛИШАДИ. БУНДА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИШ КЕРАК? ОТА-ОНА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИМИ?

— Баъзида оилалар катта ёшдаги кишиларнинг саломатлигини инобатга олиб, “Неварасининг никоҳ тўйини кўриб қолсин” деган мақсадда қизларни 18 ёшга етмай узатиш ёки йигитларни уйлантириш пайига тушиб қолишади. Маҳалла фаоллари никоҳ ёши ҳақида маълумотберса-да, айрим ҳолларда ота-оналар ўз сўзида туриб олишади. Бунда қандай чора кўриш керак? Ота-она жавобгарликка тортиладими?

Музаффар ЭРГАШЕВ,

Хатирчи туманидаги

“Дамариқ” маҳалласи раиси.

Ёқутхон ЮСУПОВА,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Оила кодексининг 15-моддасига асосан, мамлакатимизда никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади. Бу борада узрли сабаблар пайдо бўлганида алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра, никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Бошқа ҳолатларда қонунчиликда эрта никоҳ учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-3-моддасига биноан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (1 млн. 700 минг сўмдан 3 млн. 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш ҳаракатига тушиб қолишса, улар базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача (2 млн. 300 минг сўмдан 5 млн. 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача (5 млн. 100 минг сўмдан 10 млн. 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Хорижда ишламоқчимисиз, маҳаллага мурожаат қилинг!

  Кейинги пайтда фирибгарликнинг янги усуллари пайдо бўлди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда тўлиқсиз иш вақти ёки масофадан даромад олиш тўғрисидаги таклифлар кўп учраяпти. Иш излаётганларнинг содда ва ишонувчанлиги фирибгарликка кенг йўл…