Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ўзини ўзи банд қилганларга пенсия қандай тайинланади?”

“ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИГА МУВОФИҚ, ЭРКАКЛАР – 60 ЁШГА, АЁЛЛАР – 55 ЁШГА ТЎЛГАНДА ВА МЕҲНАТ СТАЖИ КАМИДА 7 ЙИЛ БЎЛГАНДА ТЎЛИҚСИЗ ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНИШИ БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИЛГАН.

— Маҳаллада ўзини ўзи банд қилган фуқаролар кўпчиликни ташкил этади. Вақти келганда шу меҳнат стажи асосида пенсияга чиқиш имкони борми? Ўзини ўзи банд қилганларни пенсияга чиқиш тартиби қандай? Бизнинг маҳаллада ҳозир 50 ёшли ишсиз хотин-қизлар 5 йил давомида ижтимоий солиқ тўлаб борса, 55 ёшдан пенсияга чиқа оладими? Уларнинг аввалги даврдаги иш стажи ҳам бор.

Толиб ЮСУПОВ,

Гулистон туманидаги “Юлдуз” маҳалласи раиси.

 

Баҳриддин ЗИЯДОВ,

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати раҳбари:

— Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ,  эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўлайди. Бу орқали уларга 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

Демак, фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган тақдирда, келгусида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўмни ташкил этади. Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. Aгар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

Умуман иш стажи бўлмаса, 7 йил тўлаб тўлиқсиз ёшга доир пенсияга чиқади. Яъни 57 ёшдан пенсия тайинланади. Агар стажи 7 йилга етмаса, ёшга доир нафақа тайинланади. БОшқа ишлаган даврдаги иш стаджи ҳам ҳисобга олинади. Шунда 50 ёшли аёллар 5 йил ижтимоий солиқ тўласа, аввалги иш стажи қўшилиб, 55 ёшдан пенсия  тайинланади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тадбиркор фаолиятига ким тўсқинлик қиляпти?

    Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда, маҳалла телеграм гуруҳларида гўёки “электр тармоқла-ри корхонасиданмиз”, деб одамлардан пул ундириб юрган фирибгарлар ҳақида хабар тарқала бошлади. Хўш, бу қанчалик асосли? Ҳақиқатан улар фирибгарми?…