Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кимлар меросга нолойиқ ҳисобланади?

НОЛОЙИҚ МЕРОСХЎРЛАРНИ ВОРИСЛИКДАН ЧЕТЛАТИШ УЧУН АСОС БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР БУНДАЙ ЧЕТЛАТИШ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН ВОРИСЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ МУЛКИЙ ОҚИБАТЛАРГА ДАХЛДОР ШАХСНИНГ ДАЪВОСИ БЎЙИЧА СУД ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНАДИ.

— Маҳаллада яшовчи фуқаролар ўртасида гоҳида мерос тақсимлаш масаласи низога сабаб бўлади. Асосан яқин қариндошлар, яъни ота-она ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингилар ўртасида муаммоли мерос тақсимотини кузатилади. Қонунларда кимлар меросхўр бўлиши аниқ белгиланган. Аммо, баъзи ҳолатларда меросхўрлар меросга нолойиқ деб топилади. Мана шу қисмга изоҳ бериб ўтсанглар. Кимлар меросга нолойиқ, деб топилади?

Ойбек НИШОНОВ,

Пахтакор тумнидаги “Буюк ипак йўли” маҳалласи раиси.

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” НТТ бош мутахассиси:

— Фуқаролик кодексининг 1119-моддасига биноан, мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно.

Мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишига тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуига эга эмаслар.

Болаларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар ана шу болалардан қолган мулкка ворис бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар. Шунингдек, мерос қолдирувчига таъминлаб туриш юзасидан қонунга кўра зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган бола(фарзандликка олинган)лар қонун бўйича ворислик қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундай четлатиш келтириб чиқарадиган ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатларга дахлдор шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади.

Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар ҳар қандай меросхўрга, шу жумладан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрга ҳам тааллуқли.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Токларни суғориш муаммо бўляпти”

БИР ГЕКТАРДАН 5 ТОННАГАЧА МАЙИЗ ОЛИШ МУМКИН. МАҲСУЛОТЛАР РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН БИРГА, ҚОЗОҒИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ. БИРОҚ БУ ЙИЛ УЗУМ АНЧА ТАНҚИС.