Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Раис “бешлик” фаолиятини мувофиқлаштира оляптими?”

МИСОЛ УЧУН, “БЕШЛИК” ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ, МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ, ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КАБИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛДИ.

Сўзим бошида алоҳида таъкидлашим керакки, маҳалла тизими бундан 5-6 йил аввалги даврларга нисбатан мутлақо ўзгарган. Биргина маҳалламизнинг ўзида ҳам катта ишлар бажарилди. Асосий драйверимиз — чорвачилик ва лимончилик ҳисобланади.

Ўтган йили ҳудудимизда чорва ҳайвонларини сўйишга ихтисослашган қушхона қурдик. Бунинг ҳисобига 6 та янги иш ўрни яратилди. Ўз навбатида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 5,5 км. йўлларимиз бетонланди, 6 та кўчамиз асфальтланди. 500 тадан ортиқ бетон устунлар ўрнатилиб, электр тармоқлари тортилди. Эски типдаги 5 та трансформатор янгиланди. Кооперация асосида бахмал тўқиш цехи ташкил этилиб, 18 та иш ўрни яратилди.

Ислоҳотлар жараёнида ютуқлар қаторида айрим муаммолар пайдо бўлгани ҳам бор гап. Мисол учун, “бешлик” ташкил этилиши аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни ҳал этиш, эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш каби ишларни тартибга солди. Бироқ ҳаммаси алоҳида бошқарувга эгалиги баъзида тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Айтайлик, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси вазифаси доирасида қилган ишлари бўйича бизга ҳисобот беришга мажбур эмас. Лекин юқори турувчи ташкилотлар барча соҳаларда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беришимизни талаб қилади. Шунинг учун “бешлик” фаолиятини амалда ҳам маҳалла раиси мувофиқлаштиришини таъминлаши учун барча ходимлар бажарган ишлари бўйича бизга маълумот тақдим этишини йўлга қўйиш таклифини билдирмоқчиман. Ана шунда маҳалла фаолияти бир тизимга солинади.

Қолаверса, маҳалламизда мактаб ва боғча қуриш керак. Бу таклифимизни туман ҳокимлигига билдирдик. Агар мактаб ва боғча қурилса, фарзандларимиз ўз ҳудудимизда таълим-тарбия олиши баробарида яна қўшимча иш ўринлари ҳам яратилади.

Салоҳиддин ИБРАГИМОВ,

Ёзёвон туманидаги

“Қорасоқол” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оқова сув муаммо, бироқ…”

ҲУДУДДА ОҚОВА СУВ МУАММО, БИРОҚ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА. ХУСУСАН, ЎЗБЕКЁП КЎЧАСИДАГИ ҚИРҚТА ХОНАДОНГА ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ.