Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Электр сими сабаб қиш чироқсиз ўтади…”

ЭСКИРГАН СИМУСТУНЛАРНИ АЛМАШТИРИШ БЎЙИЧА ҲОКИМЛИККА БИР НЕЧА БОР МУРОЖААТ ҚИЛГАНМИЗ. АММО НАТИЖА БЎЛМАГАН. ҲАР ГАЛ “ҚИЛИБ БЕРАМИЗ, ДАСТУРГА КИРИТИЛДИ”, ДЕГАН ОДАТИЙ ЖАВОБНИ БЕРАВЕРИШАДИ.

Маҳалладаги аҳоли билан яқиндан ишлаш учун уларни рўйхатдан ўтказиб, муаммоларини ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун кўмаклашяпмиз.

Аммо ҳудуддаги симустунлар эски, электр симлари ҳам улама-улама аҳволда. Аҳолининг кўп қисми, айниқса, қишда электр токидаги узилишлардан қийналади. Шамол бўлиб, электр симлари узилиб кетса, уч-турт кунлаб электр токисиз қолиб кетадиган вақтларимиз кўп бўлган. Бунга асосий сабаб — кўплаб симустунлар ёғочдан бўлгани учун ёмғир ёғганда ивиб, ҳолатини йўқотади.

Қолаверса, йиғиндаги кўчаларда тунги ёритиш чироқлари мавжуд эмас. Бу эса тунда аҳоли ҳаракатланиши учун катта муаммо туғдиради. Шунингдек, бу ҳолат куннинг қоронғу вақтида ўғирлик ва жиноятчиликнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Эскирган симустунларни алмаштириш бўйича ҳокимликка бир неча бор мурожаат қилганмиз. Аммо натижа бўлмаган. Ҳар гал “қилиб берамиз, дастурга киритилди”, деган одатий жавобни бераверишади. Мисол учун, яқинда шу масалада ҳокимликка яна бир бор хат билан мурожаат қилдик. Бу гал ҳам “кейинги йил дастурига киритилди”, деган жавобни айтишди. Лекин ҳамон вазият ўзгаргани йўқ.

Таклифим шундан иборатки, эски алмисоқдан қолган симустунлар янгисига алмаштириб берилса, маҳалла кўчалари тунги ёритиш чироқлари билан таъминланса, яхши бўларди. Шунда қиш кунларида аҳоли арзимаган электр энергиясидаги қисқа узилиш ёки арзимаган “авария”ни деб чироқсиз қолмасди. Қолаверса, маҳалла кўчалари тунги ёритгичлар билан таъминланса, аҳолига қулайлик яратилади, ўғрилик ва жиноятчиликнинг олдини олишда асқотарди.

Нуриддин НАБИЕВ,

Бўка туманидаги

«Янгобод» маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Хонадондаги жиноятга маҳалла айбдор эмас”

БУ КАБИ ҲОЛАТЛАРДАН МАҲАЛЛА, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ХАБАРДОР БЎЛМАСА, НАЗОРАТ ҚИЛМАСА, ШУ КАБИ КЎНГИЛСИЗ ҲОЛАТЛАР УЧРАЙВЕРИШИ ТАБИИЙ. ЭНГ АЧИНАРЛИСИ, БУНДАЙ ҲОЛАТЛАР КУЗАТИЛГАНДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ЖИНОЯТГА ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТГАНЛИКДА АЙБЛАНИБ,…