Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Уй-жойга муҳтож аёлга уй бериладими?”

УЛАРНИНГ 1 ЙИЛЛИК ДАРОМАДИ КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ. БАНК КРЕДИТЛАРИНИ ОЛИШДА ТАЛАБГОР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИГА АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛАДИ. БУНДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИНСОН ОМИЛИ ИШТИРОК ЭТМАЙДИ.

— Маҳаллада истиқомат қилувчи турмушдан ажрашган аёл ота ҳовлисида яшайди. Уй-жойга муҳтож. Бу фуқаро “Аёллар дафтари”га киритиладими? Агар рўйхатга киритилса, уни давлат ҳисобидан уй-жой билан таъминланадими?

Азизжон БОЙҚЎЗИЕВ,

Данғара туманидаги “Қум-қияли” маҳалласи раиси.

 

Раҳима МИРҲОЛИҚОВА,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи:

— Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомга асосан, уй-жойга мухтож яъни, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий меъёрдан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиши мумкинлиги кўрсатилган.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

Шунингдек, юқоридаги қарор асосида тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш кўзда тутилган.

Эътибор берган бўлсангиз, уй-жой билан таъминлашда имтиёзли кредит асосида уй сотиб олиш, ижтимоий уйларага 5 йил муддат ижара асосида яшаш учун жойлаштириш назарда тутиляпти. Яъни, бепул давлат ҳисобидан уй-жой берилмайди. Кредит асосида уй-жой олувчилар даромад манбаига эга бўлиши керак. Уларнинг 1 йиллик даромади кўриб чиқилади. Банк кредитларини олишда талабгор Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ҳеч қандай инсон омили иштирок этмайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Яшил оила”га электромобиль, “яшил маҳалла”га 500 миллион сўм!

ТАРТИБ ЭКОЛОГИК ТУРМУШ ТАРҒИБОТИ: 2025 йилги Давлат дастурига асосан, Ўзбекистонда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади, “Экофаол фуқаро” турмуш тарзи оммалаштирилади. Дастурга кўра, “Экофаол фуқаро” мақомини олган шахсларга…