— Янги ташкил этилган ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистенти қандай вазифларни бажаради? Уларнинг фарқи нимада?
Шоирахон МУҲАММАДРАҲИМОВА,
Қўқон шаҳридаги “Марғилон дарвоза” маҳалласи раиси.
Мадина АБДУЛЛАЕВА,
Ижтимоий химоя миллий агентлиги масъул ходими:
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходим гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.
Ижтимоий ҳимоя – ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириш жараёнида юзага келган муаммоларни енгиши ва уларнинг жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг ҳуқуқли иштирок этиши учун имконият яратишга қаратилган давлат томонидан кафолатланган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Ижтимоий ходим аҳолининг барча муаммоларини энг қуйи тизимда, яъни маҳаллаларда аниқлаб, уларнинг ҳал қилиниши учун хизматлар ташкил қилади. Ҳимояга муҳтож шахсларга давлат томонидан кафолатланган ёрдам олишда кўмаклашади. Ижтимоий ходим хизматчи эмас, аксинча, оилаларнинг кучли томонларини ўрганади ва бундай вазиятда уларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга ижтимоий ходим аҳолида боқимандалик кайфияти шаклланмаслиги учун бевосита уларнинг ўзлари ҳаракат қилишга ва ижтимоийлашувига йўналтиради. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳам оилаларни баҳолаш давомида фаол қатнашиши ҳамда саволларга тўғри жавоб бериши лозим. Шунингдек, жараёнда фаол иштирок этиши ва ўз устида ишлаб, ҳаракат қилиши керак. Мисол учун, ижтимоий ходим ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат кўрсатиш чораларини кўради. Бунда фақатгина ижтимоий ходим эмас, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслардан фаоллик талаб қилинади. У барча муаммони ҳал қилишга қодир эмас, балки керакли тушунтириш беради, ваколати доирасида кўмаклашади, ташкилотга йўналтиради.
Масалан, ижтимоий ходим кам таъминланган шахснинг имкониятларини ўрганиб, меҳнатга лаёқатли эканини аниқлади. Шахсни туман(шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлинмасига йўналтиради. Шу орқали кўмакка шахс нафақат кам таъминланганлик даражасидан олиб чиқилади, балки унинг даромадли бўлиб, шароити яхшиланишига эришилади.
Маҳаллаларда ижтимоий ҳодимлар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ходимдир.
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини, дори-дармонларни сотиб олишда ва уйига етказиб беришда кўмаклашиш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жой ашёлари ва кийим-кечакларни ювиш, кимёвий тозалашга топшириш, уй-жойни тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашиш ижтимоий ходим ассисентиниг вазифаси этиб белгиланган.