Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Текстиль корхонаси қурилса, кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўларди”

МАҲАЛЛА ТУМАН МАРКАЗИДАН 25 КИЛОМЕТР ОЛИСДА ЖОЙЛАШГАН. ШУ САБАБ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ МУАММО. МАШИНАСИ ЙЎҚЛАР 7 КИЛОМЕТР ПИЁДА ЮРИБ, КЕЙИН КАТТА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛДАН ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИГА ЧИҚАДИ.

Маҳалланинг асосий “драйвери” – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвачилик. Аҳолининг саксон фоизи хонадонларида чорва моллар боқишади. Гўшт ва сут маҳсулотлари ўзларидан, рўзғордан ортганини бозорга чиқаришади.

Олтмиш фоиз аҳоли картошкачилик билан шуғулланади. Бунда Самарқанд қишлоғи аҳолиси етакчи, деярли барчаси картошка етиштиради. 120 та хўжалик 50 сотихдан 30 йилга ер олиб, деҳқончилик қилмоқда. Улар, асосан, картошка ва қизил ловия экади. Биргина 12 сотихли томорқасига экилган картошкадан 12 миллион сўмгача даромад олмоқда. Жаҳонда қизил ловияга талаб юқори бўлгани учун даромад яхши.

Ўтган йил барча шароитларга эга янги маҳалла идораси қурилди. 120 ўринли давлат боғчаси фойдаланишга топширилди. Ҳудудда 4 та мактаб, 5 та хусусий уй боғчаси, қишлоқ врачлик пункти, маданият маркази фаолият юритмоқда. Маданият марказида турли тадбирлар уюштирилиб, ёшлар мавжуд тўгаракларда бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда.

Маҳалла туман марказидан 25 километр олисда жойлашган. Шу сабаб жамоат транспорти қатнови муаммо. Машинаси йўқлар 7 километр пиёда юриб, кейин катта автомобиль йўлдан жамоат транспортларига чиқади. Шунингдек, 28 километр ички йўллар асфальтланиши, 3 та трансформатор, 260 та эски симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиши керак. 12 километр ичимлик сув тармоқлар тортилиши зарур. Ҳудудда битта текстиль корхонаси қурилса, кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўларди. Бунинг учун хомашё ҳам, жой ҳам, ишчи кучи ҳғам етарли.

Ғанишер ИБРОҲИМОВ,

Оққўрғон туманидаги “Зарбдор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ифтихорлари кўп”

ЙИЛЛАР ЎТИБ, АҲОЛИ ЗИЧЛАШИБ БОРГАН. ЎЗ НАВБАТИДА, КУЛОЛЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ЗАРУР ШАРОИТ ЕТАРЛИ БЎЛМАЙ, КЎПЧИЛИГИ БОШҚА ҲУДУДЛАРГА КЎЧИБ ЧИҚИШГАН.