Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Пенсияни пластик карта орқали оладиганларга 1 фоиз қўшимча пул тўланади

МАЪЛУМОТГА КЎРА, ПЕНСИЯ ОЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚАСИ ПЛАСТИК КАРТАДА ТЎЛАНГАНДА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН. ШУ ҲАҚДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ ОЛСАК БЎЛАДИМИ? АЙНАН КИМЛАРГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТЎЛАНАДИ?

— Биламизки, пластик картадаги маблағларни нақдлаштиришда маълум миқдорда хизмат ҳаққи ушлаб қолинади. Маълумотга кўра, пенсия олувчи фуқароларга нафақаси пластик картада тўланганда қўшимча тўлов жорий қилинган. Шу ҳақда тўлиқ маълумот олсак бўладими? Айнан кимларга қўшимча тўлов тўланади?

Улуғбек ЖЎРАЕВ,

Оқолтин туманидаги “Мустақиллик” маҳалласи раиси.

Баҳриддин ЗИЁДОВ,

Пенсия жамғармаси бош мутахассиси:

— Мамлакатимизда пенсия, нафақа, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш ва етказиб беришда фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, тўлов тизимининг замонавий усулларини кенг жорий этиш ҳамда мазкур соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қабул қилинган. Унга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда «Халқ банки»нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади.

«Халқ банки»нинг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади. Бунда «Халқ банки» зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилган.

Барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини (кейинги ўринларда — пенсия ва нафақалар) банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинган.

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Сўнгги 3 йилда ажралиш кузатилмади”

            Ободлик маҳалладан бошланади. Бу юртни янада кўркамлашишига ҳисса қўшади. Шунинг учун эзгу ишлар, хайрли тадбирлар аввало маҳалладан бошланади. Мана шу каби тадбирларни фаолиятимизнинг бош…