Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ер хариди учун кимларга бир марталик тўлов берилади?

МАБЛАҒ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНДАН СЎНГ 5 ИШ КУНИДА ИМТИЁЗЛИ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАРНИНГ АРИЗАСИДА КЎРСАТИЛГАН БАНК ПЛАСТИК ҲИСОБВАРАҒИГА МАБЛАҒ ЎТКАЗИЛИШИ ТАЪМИНЛАНАДИ.

— Бугун ер майдонлари, асосан, аукцион орқали бериляпти. Маҳалламизда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар ҳам онлайн савдо орқали ер харид қилмоқчи. Айтишларича, уларга харажатларнинг бир қисми давлат томонидан тўлаб берилиши мумкин экан. Шу тўғрими?

Хуршид АННАЕВ,

Ангор туманидаги

“Каттақум” маҳалласи раиси.

Наргиза ФАХРИДДИНОВА,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги юристконсульти:

— Ҳукуматнинг 2023 йил 23 мартдаги тегишли қарори билан “Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланган.

Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (ҳозирда 33 млн. сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади. Бунда харажатлар ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолларда, БҲМнинг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:

  • охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
  • ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
  • ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши.

Имтиёзли тоифадаги шахс аукцион орқали ер участкаси сотиб олгандан бошлаб 3 ой ичида ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилиши лозим (ушбу муддатдан кечикиб берилган аризалар кўриб чиқилмайди).

Маблағ ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш кунида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризасида кўрсатилган банк пластик ҳисобварағига маблағ ўтказилиши таъминланади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Болалар ва ёшларбоп спорт комплекси керак”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, “КАПТАРХОНА” КАБУТАР ЭМАС, ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛОВЧИ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНГАН. ШУНИНГДЕК, САЙЁҲЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДИХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.