Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Банкнинг кредит бермаслиги сабаби…

ЮҚОРИДАГИ ҲОЛАТДА ФУҚАРО АВВАЛГИ КРЕДИТЛАРИНИ ВАҚТИДА СЎНДИРМАГАНИ ЁКИ ҚАРЗ ЮКИ ОШИБ КЕТГАНИ УЧУН УНГА БАНК ҚАЙТА КРЕДИТ БЕРИШНИ РАД ЭТГАН БЎЛИШИ МУМКИН.

— Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида тадбиркорлик учун турли йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилади. Бироқ банклар ҳар гал ҳам фуқароларга кредит беравермайди. Сабабини сўрасак, қарз олувчининг аввалги кредитлар бўйича салбий кредит тарихи шаклланганини айтишади. Хўш, кредит тарихи нима? Уни қандай яхшилаш мумкин?

Лола ТЎРАХЎЖАЕВА,

Учтепа туманидаги

Абдулла Қодирий номли

маҳалла раиси.

Элбек ШАРИПОВ,

“Халқ банки” Учтепа филиали масъул ходими:

— Кредит тарихи, бу — сизнинг кредит ва қарзларингиз ҳақидаги маълумот. Унда кредитлар қачон, қанча миқдорда ва қаердан олингани, кейин қандай қайтарилгани ва буни ким сўрагани тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Буларнинг барчаси “my.gov.uz”нинг кредит тарихи бўлимида сақланади.

Салбий кредит тарихи қандай шаклланади? Бунинг асосий кўрсаткичлари, бу — кечиктирилган муддат ва юқори кредит юки. Айниқса, агар қарз олувчи судга берилган бўлса ёки у кредитни умуман тўламаган бўлса, бу салбий омиллардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатларда банк қарз беришдан бош тортиши мумкин.

Агар сизда Мажбурий ижро бюроси билан боғлиқ муаммо бўлса, бу ҳам кредит олиш учун тақдим этган аризангизнинг тасдиқланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мажбурий ижро бюросида коммунал тўловлар бўйича қарздорлик, алиментларни кечиктириш, жарималар ва бошқа давлат тўловларини тўлаш муддати ўтказиб юборилганлик бўйича судда кўриб чиқилган барча ҳолатлар қайд этиб борилади ва давлат органлари бунга эътибор қаратиб келади.

Агар сиз кредит бўйича кафил бўлсангиз ва ушбу кредитни тўлаш салбий кечган бўлса, бу ҳам кредит тарихингизни ёмонлаштиради. Кредитор олдида кафил ҳам, қарздор ҳам бирдек жавобгар бўлади.

Кредит тарихини қандай яхшилаш мумкин? Жуда кичик миқдорда кредитлар олинг ва уларни жуда эҳтиёткорлик билан тўланг. Шундай қилиб, 2-3 йил ичида сиз кредит ташкилотлари билан ижобий муносабатлар тарихини яратишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашни унутманг. Мобиль телефонда ва/ёки бошқа қурилмаларингизда қарздорликни сўндириш саналарини белгилаб боринг ва муддатига риоя қилиб боришга ҳаракат қилинг.

Юқоридаги ҳолатда фуқаро аввалги кредитларини вақтида сўндирмагани ёки қарз юки ошиб кетгани учун унга банк қайта кредит беришни рад этган бўлиши мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…