Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Тадбиркорлик фаолиятини вақтича тўхтатиш учун нима қилинади?”

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИБ КЕЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ФАОЛИЯТИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?

—  Якка тартибдаги тадбиркоркорлик билан шуғулланиб келаётган фуқаролар фаолиятини вақтинча тўхтатиб турса бўладими? Агар мумкин бўлса, қанча муддатга рухсат берилади?

 Ойбек ҚОДИРОВ,

Мирзаобод туманидаги Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла раиси.

 

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” НТТ ҳуқуқшуноси:

— Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади.

Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сарсон талабалар

Шаҳзод билан Суҳроб битта олий таълим муассасасида ўқишади. Ниятлари яхши билим олиб, ўз касбларининг устаси бўлиш десангиз, хато ўйлаган бўласиз. Улар ётоқхонада бирга туриша бошлашдию ҳамфикр чиқиб қолишди. Нима кўп…