Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Расман ишсиз нима дегани?

ЮҚОРИДАГИ НОРМАНИ СОДДА ТИЛГА ТАРЖИМА ҚИЛСАК, СИЗ РАСМАН ИШСИЗ БЎЛИШИНГИЗ УЧУН:

— Мен ҳеч қаерда ишламайман. Куни кеча бир дўстим ҳеч қаерда ишламаётган бўлсанг, хужжатда ишсиз ҳисобланмайсан, деб гап бошлаб қолди. Мени қизиқтираётган нарса — бир неча йиллардан буён ишсизман, қандай қилиб хужжатда ишсиз бўлмаслигим мумкин? Шунда мен ишсиз шахс хисобланаманми ?

Музаффар АВЛОҚУЛОВ,

Қашқадарё вилояти

Яккабоғ тумани.

Саидали МУХТОРАЛИЕВ,

ҳуқуқшунос

— Сиз амалда ишсизсиз, лекин хужжатда эмас. Оила кодексининг 60-моддасига кўра, ишсизлар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр ва меҳнатга лаёқатли бўлган хамда ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар саналади.

Юқоридаги нормани содда тилга таржима қилсак, Сиз расман ишсиз бўлишингиз учун:

— расман ишламаётган бўлишингиз;

— меҳнатга лаёқатли бўлишингиз;

— иш сўраб меҳнат органларига мурожаат қилиб, улар томонидан ишсизлар рўйхатига киритилган бўлишингиз;

— иш бўлса, ишлайман деб стартда турган бўлишингиз керак.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ёшларга ер майдони қандай ажратилади?

    Президентнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёшларга ер ажратиш бўйича…