Маҳалла шаҳарда жойлашгани боис аҳолининг 70 фоизи давлат ташкилотларида фаолият юритади. Бир қисми тадбиркорлик ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида банд. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб савдо дўконлари, тикувчилик ва қандолатчилик цехлари фаолият юритмоқда.
Ҳудудда 43 та кўп қаватли турар жой бинолари бўлиб, уларнинг барчаси куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. Кўчаларнинг 90 фоизи асфальтланиб, трансформаторлар таъмирланди. Йиғинда 1 тадан мактаб, боғча, оилавий поликлиника ва тери таносил касалликлари диспансери бор.
“Яшил макон” лойиҳаси аҳоли томонидан катта қизиқиш билан қарши олинмоқда. Ҳудуд иқлимига мос мевали ва манзарали кўчатлар танланиб, кўп қаватли уйлар олдига мевали, кўча бўйларига 5 турдаги манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ҳозига қадар 30 туп мевали дарахт экилган бўлса, яна 50 туп учун жой тайёрланмоқда. Келгусида 200 туп дарахт кўчатлари экиб, ҳудудни яшил маконга айлантириш режасидамиз.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллага катта имкониятлар берилмоқда. Маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими қўшилиб, “маҳалла еттилиги”нинг ташкил этилиши кўплаб муаммоларни, хусусан, эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар, туман ва вилоят идораларига чиқмасдан, маҳалланинг ўзида жамоавий ҳал қилиш имкониятини беради. “Маҳалла еттилиги” ишини мувофиқлаштиришда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилиши барча раисларни қувонтирди.
Энг муҳими, маҳалланинг ўз бюджети бўлади. Эндиликда моддий ёрдам, болалар майдончаси каби кичк-кичик масалаларни вақт ўтказиб ҳокимиятга ариза кўтариб юрмасдан маҳалланинг ўзида Кенгаш қарори билан ҳал қилинади. Натжада аҳоли ўртасида маҳалланинг обрўси янада ошади.
Комил РАХМОНОВ,
Юнусобод туманидаги “Қадрдон” маҳалласи раиси.