Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Талабалик даври ҳам пенсия тайинлашда ҳисобланадими?

УШБУ ДАВРЛАР ФУҚАРОЛАРДА МИНИМАЛ ТАЛАБ ЭТИЛГАН КАМИДА 7 ЙИЛ УМУМИЙ ИШ СТАЖИ МАВЖУД БЎЛГАНДАГИНА ИНОБАТГА ОЛИНАДИ.

— Маҳалладаги пенсия ёшига етган фуқаролар пенсияга ариза топширганда уларнинг меҳнат стажига харбий хизматда бўлган ва олий ўқув юртида ўқиган даврини ҳам қўшиладими?

Одилжон УСМОНОВ,

Оқолтин туманидаги “Обод” маҳалласи раиси.

Маҳмуд РАЗЗОҚОВ,

Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи ўринбосари:

— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси “б” ва “е” бандларига асосан, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланадиган ҳолатлар келтирилган.

Унга кўра, қуйидагилар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Харбий хизмат (шу жумладан, сафарбарлик чақириғи резервидаги ҳарбий хизмат) ва партизанлар отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларидаги ва ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат;

олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, уларда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар — изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш.

Ушбу даврлар фуқароларда минимал талаб этилган камида 7 йил умумий иш стажи мавжуд бўлгандагина инобатга олинади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, армияда ва институтда таълим олинган йиллар иш стажига ҳисобланади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БИЗГА КЕРАКМИ?..

Кўпчилик шу ёрдамни олиш учун ўзини сунъий равишда банд қилиб кўрсатади, айримлар шу пулга кўз тикиб ишламайди... “Қурувчилар” маҳалласида яшайдиган, 1988 йилда туғилган қизнинг руҳиятида бироз муаммолари бўлгани боис уйдан…