Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Оқова сув муаммо, бироқ…”

ҲУДУДДА ОҚОВА СУВ МУАММО, БИРОҚ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА. ХУСУСАН, ЎЗБЕКЁП КЎЧАСИДАГИ ҚИРҚТА ХОНАДОНГА ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ.

Маҳалла тарихий бўлиб, қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош. 5574 нафар аҳоли истиқомат қилаётган йиғин туман марказидан 22 километр олисда. Ҳудудда, асосан, пахта ва ғалла етиштирилади.

Аҳоли чорвачилик ва деҳқончиликдан даромад топишади. Деярли ҳар бир хонадонда чорва моллари боқилиб, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари тайёрланади. Бу ҳам рўзғор учун қўшимча даромад бўляпти.

Маҳалла аҳолиси оғиз бирчиликда кўплаб хайрли ишларни қилмоқда. Жумладан, “Олтин тепа” қабристонида ободонлаштириш билан бирга, таъмирлаш ишларини бажарди. Кириш дарвозалари янгиланиб, соябонли ўтириш жойлари ташкил этилди. Ҳашар йўли билан Ўзбекёп, Обод маскан, Дарбанд кўчаларида 1900 метр йўл шағаллаштириди. Давлат кўмагида Обод маскан кўчасига қўшимча 700 метр йўлга шағал тўкилди.

Ҳудудда оқова сув муаммо, бироқ ичимлик сув таъминоти яхшиланмоқда. Хусусан, Ўзбекёп кўчасидаги қирқта хонадонга ичимлик сув тармоғи тортилди. Яна 20 та хонадонни айтмаганда, маҳалла тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди.

Аслида маҳаллада бунёдкорлик ишлари 2019 йил бошланган. Ўшанда йиғинда “Обод қишлоқ” дастури асосида катта ишлар бажарилган. Маданият уйи билан маҳалла идораси учун икки қаватли замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда маданият уйида ёшлар учун бахшичилик, рақс, рубоб, қўшиқчилик, тикувчилик, китобхонлик каби ўнлаб тўгараклар фаолият юритмоқда. Ҳар бир тўгаракда 10 нафардан ортиқ ўқувчилар бор. Шунингдек, китобхонлар учун кутубхона ташкил этилган.

Маҳалла идорасида нафақат “маҳалла бешлиги”, бўлажак “маҳалла еттилиги” учун зарур қулайликлар мавжуд. Бу ерда тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилиб, кийим-кечак, рўмол ва турли буюмлар тайёрланарди. Бироқ тадбиркор фаолияти узоққа чўзилмади. Энди яхши тадбиркор топиб, бу ишни давом эттириш режасидамиз.

Тадбиркорлик соҳаси аҳолининг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ривожланмоқда. Асосан, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконлар ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари фаоляит юритмоқда. Яна бир савдо комплекси қурилмоқда. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, бир қанча қўшимча хизмат кўрсатиш йўналишлари иш бошлайди…

Давлатназар МАТҚУЛИЕВ,

Қўшкўпир туманидаги “Ошоқ қалъа” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Енгил пул топишнинг асорати оғирдир

  Улуғбек бошини ҳар ёққа уриб кўрди, бироқ кўнглидагидек иш топа олмай, пойтахтга йўл олди. Бу ерда ҳам тезда омади юришавермади. Оғир меҳнатга эса бўйни ёр бермади. Ахир оғир меҳнатдан…