Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳадя шартномасини тузиш тартиби қандай?

МОЛ-МУЛК, ОДАТДА, МУЛК ҲУҚУҚИ, ҚОНУН-КОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛГАН ҲОЛДА, БИР ШАХС ЭГАЛИГИДАН ИККИНЧИ ШАХСГА ЎТАДИ. БУНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОЛ-МУЛК ЎЗИНИНГ ДАСТЛАБКИ СИФАТИНИ ЙЎҚОТМАЙДИ.

— Уй-жой тақсимоти билан боғлиқ турли усуллар бор. Улардан бири — ҳадя шартномаси ҳисобланади. Бизнинг маҳаллада бир отахон уй-жойини кенжа фарзандига ҳадя тарзида ўтказиб бермоқчи. Бунинг учун нима қилиш керак? Ҳадя шартномасини тузиш тартиби қандай?

Шахоб ЖЎРАҚУЛОВ,

Ургут туманидаги

 “Қуйи гузар” маҳалласи раиси.

Ш.МАЖИДОВ,

“Мадад” ННТ Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат ва тушунтиришлар бериш бўлими етакчи мутахассиси:

— Ҳадя шартномасини тасдиқлашда ҳар иккала томон — ҳадя қилувчи ва олувчи қатнашиши керак. Уларнинг хоҳиш-иродаси, амалдаги, муддати ўтмаган паспорт маълумотлари, доимий ё вақтинча рўйхатга олинган яшаш жойлари, ҳадя қилинаётган кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатлари, уй режаси, майдони, қавати, нечта хонадан иборат экани, хонадон манзили, жойлашган жойи, уй дафтари, уй тури (ҳовли ёки кўп қаватли уй) ҳақидаги тўлиқ маълумот талаб қилинади.

Шунингдек, эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (турли хил шартномалар, гувоҳномалар, ҳоким ё суд қарорлари, давлат далолатномаси, уй-жой кооперативлари маълумотномалари ва бошқалар), ҳадя қилинувчи иморатнинг лойиҳавий режаси, кўчмас мулк жойлашган тумандаги кадастр бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси, турар жойидан, сув, газ, электр энергия, телефон ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисида коммунал бўлимдан маълумот, ҳадя берувчи турмуш ўртоғининг розилигини билдирувчи ёзма ариза (Оила Кодексининг 25-моддасида белгиланган тартибда талаб қилинади) керак бўлади.

Мол-мулк, одатда, мулк ҳуқуқи, қонун-коидаларга риоя қилган ҳолда, бир шахс эгалигидан иккинчи шахсга ўтади. Бундай ҳолларда мол-мулк ўзининг дастлабки сифатини йўқотмайди. Фақат унга эгалик қилувчи субъектлар ўзгаради.

Фуқаролик кодексининг 502-моддасида ҳадя шартномасига мувофиқ, бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади. Унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи талабини бериб ёки бериш мажбуриятини юклайди. Бирор-бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирор-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (ҳадя этишни ваъда қилиш) агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ кўриниб турган бўлса, ҳадя шартномаси деб тан олинади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади