Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Ичимлик сув ва маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. 1980 ЙИЛ ПАҲЛАВОН МАҲМУД, КАМАЛАК, ДИЁНАТ КЎЧАЛАРИГА ТОРТИЛГАН ҚУВУРЛАРГА СУВ КЕЛМАЙ ҚОЛГАН.

Маҳалла туман марказига яқин ҳудудда жойлашган. Унда 513 та хонадон истиқомат қилишади. Аҳолининг аксарияти давлат ташкилотларида меҳнат қилишади. Бир қисми тадбиркорлик билан шуғулланса, икки юз нафари миграцияда. Уларнинг даромади яхши, янги уйлар солиб, тўйлар қилишмоқда.

Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконлари, тамаддихоналар ва автомобилларга хизмат кўрсатиш устахоналар бор. Яқинда пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Агар шундай ишлаб чиқариш корхоналари кўпайса, ишсизлик камайиб, аҳоли даромади ошарди. Бунинг учун тадбиркорларга зарур қулайликлар яратиш лозим, айниқса, электр энергия ва табиий газ таъминоти билан таъминлаш зарур. Хоразм вилоятида гугурт ишлаб чиқарадиган корхона йўқ, агар ушбу маҳслуот маҳаллада ишлаб чиқарилса, тадбиркор учун ҳам, аҳоли учун ҳам яхши бўларди.

Маҳаллада ичимлик сув муаммо. 1980 йил Паҳлавон Маҳмуд, Камалак, Диёнат кўчаларига тортилган қувурларга сув келмай қолган. Шу сабаб барча кўчаларга сув тармоғи тортиш зарур.

Кўча номлари янгиланди. Ҳозир 23 та катта-кичик кўча бор. Иккита шоҳ кўча яхши, қолганлари таъмирталаб. Ёрқин кўчасида 400 метр тупроқ йўл бор. Бу борада ҳокимиятга таклиф берилган, бироқ ҳозирча ижобий натижа йўқ.

Маҳалла идораси эски, “маҳалла бешлиги” иккита хонада фаолият юритяпти. Ҳозир профилактика инспектори учун алоҳида жой тайёрланаяпти, бироқ “маҳалла еттилиги” иш бошласа, яна бир қатор ноқулайликлар юзага келади. Шу сабаб замонавий маҳалла идораси қурилса, айни муддао бўларди.

Ойбек МАТМУРАТОВ,

Гурлан туманидаги “Боғишамол” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бўшаб қолган ўринга сайлов қандай ўтказилади?

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг олти ойлик фаолиятига бағишланган сарҳисоб йиғилишида ҳозирда мавжуд 9 452 та маҳалладан 157 тасида фуқаролар йиғини раиси лавозими вакант қолаётгани айтиб ўтилди. Хўш, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини…