Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ишсизлик нафақаси неча сўмни ташкил этади?

БУ НАФАҚАГА СОЛИҚ СОЛИНМАЙДИ. НАФАҚА 12 ОЙЛИК ДАВР ИЧИДА КЎПИ БИЛАН 26 КАЛЕНДАРЬ ҲАФТА (6 ОЙ) ДАВОМИДА ТЎЛАНАДИ.

— Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг аксарияти ишсизлик нафақаси ҳақида маълумотга эга эмас. Қонунчилик бўйича кимлар ишсиз деб эътироф этилади? Уларга қандай миқдорда нафақа тўланади? Ишсизлик нафақасига солиқ солинадими?

Толибек КАМОЛОВ,

Хўжайли туманидаги

“Муртазабий” маҳалласи раиси.

Наргиза ФАХРИДДИНОВА,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги юристконьсулти:

— “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, ўн олти ёшдан то пенсия ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва таклиф этилган ишга киришга тайёр бўлган, ишга жойлашиш учун меҳнат органига мурожаат қилган ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли фуқаролар ишсиз, деб эътироф этилади. Улар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга. Бу нафақага солиқ солинмайди. Нафақа 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта (6 ой) давомида тўланади.

Унинг миқдори қуйидагича:

  • ишдан ва иш ҳақидан сўнгги ўн икки ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (МҲТЭКМ — 980 000 сўм) оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — МҲТЭКМнинг бир баравари миқдорида;
  • илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга — МҲТЭКМнинг камида етмиш беш фоизи миқдорида.
Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оиладаги жанжалдан фарзанд жабр кўради

МУШОҲАДА Турмуш ташвишлари, рўзғордаги арзимас баҳона саба эр-хотин ўртасида юзага келган келишмовчиликка кўпчилик аралашмайди. “Ҳа, энди рўзғор бўлгандан кейин тортишади-да” ёки “Эр-хотиннинг уруши — дока рўмолнинг қуриши”, қабилида бундай вазиятни…