Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳсулотлар маҳалладан хорижга экспорт қилинмоқда”

МАҲСУЛОТЛАР, АСОСАН, РОССИЯ ДАВЛАТИГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ. ДАРОМАД ҲАМ ЯХШИ: 50 СОТИХДАН 100 МИЛЛИОН СЎМ, БЎМАДИ ДЕГАНДА, 20-30 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ФОЙДА ОЛАШАДИ.

Боғдан шамол эсиб турсин, деб маҳаллага шундай ном берилган. Маҳалладаги 100 гектар боғдан барча меваларни топиш мумкин. Боғишамолликлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишади. Чунки асосий даромади деҳқончиликдан.

Кўпроқ оддий карам ва гул карам ҳамда бақлажон экишади. Эртачи карамни томорқаларида, кузгисини фермерларнинг ғалладан бўшаган ер майдонларида етиштиради. Маҳсулотлар, асосан, Россия давлатига экспорт қилинади. Даромад ҳам яхши: 50 сотихдан 100 миллион сўм, бўмади деганда, 20-30 миллион сўмгача фойда олашади. Бу йил ана шундай деҳқонларнинг 50 нафарига 50 сотихдан 30 йилга ер ажратиб берилди.

Агар маҳалла ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган музлаткич қурилса, аҳоли қиш-баҳор ойларида ҳам зарур маҳсулотлар билан таъминланарди, деҳқонлар даромади янада ошарди.

Аҳоли йилдан-йилга ишбилармон бўлиб, тадбиркорлик субъектлари кўпаймоқда. Бунда хотин-қизлар фаол. Уларнинг ташаббуси билан йиғинда 4 та қандолат, 3 та тикувчилик цехи ташкил этилди. Натижада ўнлаб хотин-қизлар ишли бўлишди. Бундан ташқраи, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалар сони ортиб боряпти.

Бир-биридан олис учта қишлоқдан иборат маҳалла аҳолиси жорий йил тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди. Иккита сув минораси қурилиб, 5,5 километр сув тармоғи тортилди. Тупроқ йўллар шағаллаштирилиб, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 2,5 километр, ҳомийлар кўмагида 500 метр ички йўллар асфальтланди. Электр энергия таъминотини яхшилаш учун иккита трансформатор ўрнатилди.

Маҳалладаги 50 та нуманали уйда яшовчилар оқова сувдан қийналишарди. Субсидия асосида 150 миллион сўмга артезиан қудуғи қазилиб, муаммо ҳал этилди.

“Яшил макон” лойиҳаси бўйича ишлар қизғин кетяпти. Намунали уйлар ёнидан ажратиб берилган 1,5 гектар ер майдонига 200 туп гилос, ўрик, ёнғоқ ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Уч кишига дарахт экиб, қарашлари учун шартнома асосида 10 сотихдан ер берилди.

Яна бир хушхабар: туман ҳокимлигининг сайёр қабулида маҳалла идораси таъмирлаб берилиши айтилди. “Маҳалла бешлиги”га ҳам, “маҳалла еттилиги”га ҳам етарли хоналардан биорат идорада иккита кўчма кутубхона ташкил этилган…

Одил АҲМЕДОВ,

Бекобод туманидаги “Боғишамол” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ОТА БЎЛИШНИНГ нафақат маънавий, балки ҚОНУНИЙ ТАЛАБИ ҲАМ БОР!

Тасаввур қилинг, эр-хотин ўзаро келишмовчилик ёки бошқа сабабларга кўра, маълум вақтдан буён бирга яшамаяпти. Аёл ҳомиладор. Ана шундай вазиятда, бўлажак она, гарчи ҳали фарзанди туғилмаган бўлса ҳам, турмуш ўртоғидан ҳомиладорлик…