Учта туман билан чегарадош маҳаллада бешта қишлоқ бор. Беш мингга яқин аҳолининг асосий даромади, чорвачилик ва боғдорчиликдан иборат. 50 дан зиёд хўжаликда иссиқхонала лимон етиштиилади.
Аҳоли кунига 3,5 тонна сутни сут ва сутни қайта ишлаш заводига топширишади. Агар шундай корхона маҳалланинг ўзида қурилса, аҳоли учун ҳам, тадбиркор учун ҳам катта фойда бўларди.
Сув танқислигидан деҳқончилик ва боғдорчилик йилдан-йилга қийинлашиб боряпти. Айниқса, бу йил жуда оғир келди. Биргина Пастим булоқча қишлоғига сув сенятбрь ойининг ўрталарида келди. Дўнги булоқча қишлоғида ҳам оқова сув муаммо. Аҳоли имкон қадар артезиан қудуқлари қазиб, сув чиқаришга ҳаракат қиляпти, бироқ 100 метргача яроқли сув чиқмаяпти.
Маҳалла ҳудудидаги ички кўчалар таъмирталаб, аксарияти тупроқ йўллардан иборат. 8 километри шағаллаштирилиши, 5 километри асфальтланиши зарур. 2 та трансформатор, 315 та бетон устунлар зарур. Агар ушбу муаммо тезроқ ҳал этилса, қолган масалалар аҳоли билан ҳамжиҳатликда ҳал этиларди.
Боғишамолликларнинг бирдамлиги сабаб, икки километр ички йўл ҳашар орқали шағаллаштирилди. 5 гектардан иборат “Олмос ота” қабристонининг атрофи темир панжаралар билан ўралди. Мақтанишга йўймайсиз, ўтган йили декабрь ойида Пастдарғом билан Иштихон туманларини бир-бири билан боғловчи катта автомобилда қулаб кетган кўприкни ўз ҳисобимдан қайта қурдим.
Йиғин ҳудудига чегарадош қўшни Каттақўрғон туманида 450 гектар майдонда қуёш электр станцияси қурилмоқда. Компания раҳбарлари билан мулоқотлар натижасида икки юз нафарга яқин аҳолини иш билан таъминлашга эришилди.
Рахимбой ЭШҚОБИЛОВ,
Пастдарғом туманидаги “Боғишамол” маҳалласи раиси.