Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Санаторийларга йўлланма қаердан берилади?

ЙЎЛЛАНМАЛАР ҚУЙИДАГИ ТОИФАДАГИ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ: УРУШ НОГИРОНЛАРИГА ВА ҚАТНАШЧИЛАРИГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ШАХСЛАР; ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ЯНГИ НИКОҲДАН ЎТМАГАН БЕВА ХОТИНЛАРИ (БЕВА ЭРЛАРИ);

— Авваллари кексалар, ногиронлар санаторийларда даволаниш учун пенсия жамғармаси туман бўлимларига ариза билан мурожаат қиларди. Яқинда бир маҳалладошимизга пенсия жамғармаси туман бўлимидаги  мутахассислар эндиликда санаторийга йўлланма олиш учун аризани фақат ДХМ орқали топшириш кераклигини айтибди. Шу тўғрими? Ариза бериш тартибига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берсангиз. 

Улуғбек НАЗАРОВ,

 Сайхунобод туманидаги “Бахмалсой” маҳалласи раиси.

 

Севара ЎРИНБОЕВА,

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:      

— Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади. Яъни, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиши йўлга қўйилди.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади:

уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

ёшга доир пенсия олувчилар.

Шуни унутмаслик керакки, бу жараёнда давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ОТА БЎЛИШНИНГ нафақат маънавий, балки ҚОНУНИЙ ТАЛАБИ ҲАМ БОР!

Тасаввур қилинг, эр-хотин ўзаро келишмовчилик ёки бошқа сабабларга кўра, маълум вақтдан буён бирга яшамаяпти. Аёл ҳомиладор. Ана шундай вазиятда, бўлажак она, гарчи ҳали фарзанди туғилмаган бўлса ҳам, турмуш ўртоғидан ҳомиладорлик…