Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Қандай ҳолларда пенсия қайта хисобланади?

ФУҚАРОЛАР ПЕНСИЯНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ УЧУН ЮҚОРИДА КЎРСАТИБ ЎТИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ПАЙДО БЎЛГАНИДАН КЕЙИН ИСТАЛГАН ВАҚТДА МУРОЖААТ ЭТИШЛАРИ МУМКИН

— Пенсионерлар пенсия миқдори камлиги учун ёки ҳужжатларга қўшимча киритилганда қайта ҳисоблаш учун масъул идораларга мурожаат қилишлари мумкинми? Умуман, қандай ҳолларда пенсия қайта ҳисоблаб берилади?

  Дилмурод УММАТОВ,

Шароф РАШИДОВ туманидаги

“Пасткисулоқли” маҳалласи раиси.

 

Дилшод МИРСАИДОВ,

Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи:

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.

пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;

ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;

даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.

Бундан ташқари, фуқарога I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда жараён фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Фуқаролар пенсияни қайта ҳисоблаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади