Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кимларга ер сотиб олиш учун 33 миллион сўм берилади?

БИР МАРТАЛИК ТЎЛОВ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР, ТАРКИБИДА ШУНДАЙ ТОИФАДАГИ АЪЗОСИ БОР ОИЛАНИНГ ЁКИ УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН ОРҚАЛИ ЕР УЧАСТКАСИНИ СОТИБ ОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ УЧУН АЖРАТИЛАДИ.

— Ҳозирда ер участкалари аукцион орқали сотиляпти. Бунда айрим тоифадаги шахсларга имтиёзлар берилган. Хусусан, яқинда қабул қилинган Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларга ер сотиб олиш учун 33 миллион сўмгача бир марталик тўлов ажратилиши белгиланди. Шу хусусида маълумот берсангиз. Имтиёз кимларга берилади? Ундан фойдаланиш тартиби қандай?

Комилжон РАЖАБОВ,

Вобкент туманидаги

“Кулолча” маҳалласи раиси.

Фаррух ЖЎРАЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Дарҳақиқат, шундай. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрь санасида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, бир марталик тўлов ногиронлиги бўлган шахслар, таркибида шундай тоифадаги аъзоси бор оиланинг ёки уларнинг вакилларининг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш учун ажратилади. Бунда аризачилар 2024 йил 1 январдан бошлаб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига ўзи келган ҳолда ёки 2024 йил 1 июлдан бошлаб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин. 2024 йил 1 июнгача бир марталик тўловни ЯИДХП орқали ажратиш тартиби жорий этилади.

Бир марталик тўлов “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан берилади. Бунда тўлов ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (ҳозирда 33 миллион сўм) миқдорида ажратилади.

Агар ерни сотиб олиш харажатлари миқдори БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда — тўлиқ, ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда — харажатларнинг БҲМнинг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. Бир марталик тўлов ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга молиявий ёрдам сифатида бир марта тўланади. Аукцион орқали ер сотиб олган шахслар уч ой ичида бир марталик тўловни олиш учун мурожаат қилишлари лозим. Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди. Тўлов аризачининг пластик картасига ўтказиб берилади.

Имтиёздан фойдаланиш мезонларига кўра, фуқароларнинг охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган тураржойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги, ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган, ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий дафтарларда турган бўлиши талаб этилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Олма оилаларга 300-400 миллионлаб даромад келтиради”

ҲУДУД АҲЛИ ОЛМА ЕТИШТИРИШНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛГАН. БУГУНГИ КУНДА ФАҚАТ ОЛМАНИНГ ЎЗИДАН 300-400 МИЛЛИОН СЎМЛАБ ДАРОМАД ТОПАЁТГАН ОИЛАЛАР КЎП.