Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Чернобиль жабрланувчиларига қандай имтиёзлар бор?

ЧЕРНОБИЛЬ АЭС ҲАЛОКАТИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ҚАТНАШЧИЛАРИ УМУМИЙ БЕЛГИЛАНГАН ЁШДАН 10 ЙИЛ ВА 5 ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШЛАРИ МУМКИН.

— Маҳалламизда Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари яшашади. Қонунчиликда уларга қатор имтиёзлар берилганини биламиз. Бироқ айрим ҳолларда улар буни билишмайди ва имтиёздан фойдалана олмайди. Имкони бўлса, айнан Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчиларига берилган имтиёзлар ҳақида маълумот бериб ўтсангиз…

Ҳабибжон РАҲИМОВ,

Боғот туманидаги

“Қалъажиққалъа” маҳалласи раиси.

Сардор РАҲМОНОВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Вазирлар Маҳкамасининг “Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида”ги қарорига асосан, ҳалокатдан жабр чеккан фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати тасдиқланган.

Хусусан, Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари умумий белгиланган ёшдан 10 йил ва 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкин. Бунда 10 йил олдин пенсия олиш ҳуқуқи эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда (1986-1987 йиллар) қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса, аёллар — 45 ёшга тўлиб, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса белгиланади. Шунингдек, уларга пенсияга қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама белгиланади. Бу устама миқдори ҳозирги кунда 203 100 сўмни ташкил этади.

Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи эркаклар — 55 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда (1988 йил) қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 25 йиллик иш стажига эга бўлса, аёллар — 50 ёшга тўлиб, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса белгиланади. Бунда уларнинг пенсиясига қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 25 фоизи миқдорида устама белгиланади. Бу устама ҳозирги кунда 169 250 сўмни ташкил этади.

Фақат юқоридагилар эмас, жабрланганларга яна қатор имтиёзлар берилади. Жумладан, улар ясама тишларни бепул тайёрлаш ва тузатиш, меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли, узлуксиз иш фаолиятидан қатъи назар, ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида нафақа олиш, давлат тураржой фондидаги ўзлари яшаб турган тураржойларни текинга шахсий мулк қилиб олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ҳар йили бир марта, улар хоҳлаган вақтларда меҳнат таътилидан фойдаланиш, шунингдек, иш ҳақи сақланган ҳолда 14 календарь кундан иборат ҳар йилги қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Қолаверса, улар якка тартибда уй-жой қуриш учун биринчи навбатда ер майдонлари олиши мумкин. Даволаш-профилактика муассасаларида ва дорихоналарда уларга биринчи навбатда хизмат кўрсатилади. Пенсияга чиққунга қадар ёки иш жойи ўзгаргунга қадар бириктирилган поликлиникадан пенсияга чиққанда ва иш жойини ўзгартирганда ҳам фойдаланиши мумкин. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги (пансионатларда) жойлар билан имтиёзли таъминланади.

Шу билан бирга, бу тоифадаги фуқароларга иш жойидан ҳар йили санаторий-курорт ёки бошқа соғломлаштириш муассасасига бориш учун биринчи навбатда текин йўлланма билан таъминланиш, яшаш шароитларини яхшилаш зарур деб топилса, биринчи навбатда уй-жой билан таъминланиш, ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортида (таксидан ташқари) ва ўзи яшайдиган қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланиладиган автотранспортда (таксидан бошқа), маъмурий туманда, шунингдек, шаҳар атрофида қатнайдиган темир йўл ва шаҳар ташқарисидаги маршрутларда қатновчи автобусда бепул юриш ҳуқуқи берилган.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ОТА БЎЛИШНИНГ нафақат маънавий, балки ҚОНУНИЙ ТАЛАБИ ҲАМ БОР!

Тасаввур қилинг, эр-хотин ўзаро келишмовчилик ёки бошқа сабабларга кўра, маълум вақтдан буён бирга яшамаяпти. Аёл ҳомиладор. Ана шундай вазиятда, бўлажак она, гарчи ҳали фарзанди туғилмаган бўлса ҳам, турмуш ўртоғидан ҳомиладорлик…