Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Оқова сув муаммосига ечим керак”

НАМАНГАН-УЧҚЎРҒОН МАГИСТРАЛ ЙЎЛИДАН МАҲАЛЛАМИЗГА 2 ДОНА ОҚАВАСУВ ҚУВУРИ ЎТГАН. ҚУВУРЛАР ҲОЗИРДА ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАН. УНИ АЛМАШТИРИШ ШАРТ. БУ ТАКЛИФНИ МУТАСАДДИЛАРГА ЕТКАЗГАНМИЗ.

3747 нафар аҳоли истиқомат қилувчи маҳалламизда «Обод хонадон», «Обод кўча»,  «Обод маҳалла» мезонлари  асосида кенг кўламли бунёдкорликлар амалга оширилимоқда. Маҳалла худудида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг жамоатчи ишчилари томонидан кўчалар тозаланиб, дарахтларга ишлов берилиб, ариқлар бегона ўтлардан тозаланди. Йўллар асфальтланиб, тоза ичимлик сув тармоғи тортилди. 110 та эскирган электр таянчлари янгисига алмаштирилиши керак эди. Ҳозирда 55 таси янгиланди. Бундан ташқари режадаги асфальтланиши керак бўлган 7 км. ички кўчаларнинг 1,5 км. қисми асфальтланди. Бу билан Мустақиллик кўчаси йўллари равон ҳолга келди. 724 та хонадонда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. 2 км. эскирган ичимлик сув тармоғи янгшиланиб, сув келиш хажми ортди. 1 та трансформатор ўрнатилди.

Шу кунларда хонадонларда ободонлаштириш, таъмирлаш, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. “Зафар Диёр” кўчасига 1,5 км. йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилиб, йўллар равон бўлди. Бундан аҳоли беҳад мамнун.

Маҳалламиз 2007 йилда “Сокин” маҳалласи таркибидан ажралиб чиққани учун ўз биноимизга эгамасдик. Ҳозирда ишлаб турган биноимиз маҳаллий тадбиркорга қарашли бўлган. Мана энди янги, замонавий маҳалла идораси қурилиши бошланди. Бунинг учун 100 миллион сўм маблағ ажаратилди.

Асосий йўналишимимз қишлоқ хўжалиги соҳаси. Октябрь ойи бошида хатлов ўтказилди. 102 нафар ишсиз аниқланди. Ҳар бир кўчада ҳоким ёрдамчиси бошчилигида тикув цехи очиляпти. Хонадонларга иссиқхона қуриб бериляпти. Бундан ташқари бандликни таъминлаш мақсадида тадбиркорлик йўналишини ҳам ривожлантиряпмиз. Ҳозирда ҳудудимизда 17 нафар тадбиркор бўлиб, улар 50 та маҳалладошимизни иш билан таъминлаган.

Наманган-Учқўрғон магистрал йўлидан маҳалламизга 2 дона оқавасув қувури ўтган. Қувурлар ҳозирда яроқсиз ҳолга келган. Уни алмаштириш шарт. Бу таклифни мутасаддиларга етказганмиз. Бундан ташқари Мустақиллик кўчасига ҳам каналдан оқавасув олиш лозим. Ҳар икки таклифимизни мутахассислар ўрганяпти.

 

 

Мухтор МЎЙДИНОВ,

Уйчи туманидаги “Гулзор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ишсизликдан холи ҳудудга айланади”

УМУМАН ОЛГАНДА, БУГУН МАҲАЛЛАДАГИ ҲАР БИР ХОНАДОН ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАДИ. ЭРНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛИШГАН. ШУНГА КЎРА, УЛАРГА ҲАМ МОДДИЙ, ҲАМ МАЪНАВИЙ КЎМАК БЕРИШ — БИЗНИНГ БУРЧИМИЗ.