Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Бола пули учун ариза маъқулланса, қачондан пул берилади?

ЯЪНИ, АГАР АРИЗА МИСОЛ УЧУН СЕНТЯБРЬ ОЙИДА ТОПШИРИЛСА ВА ХУЖЖАТЛАР НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, ОКТЯБРЬ ОЙИДАН БОЛА ПУЛИНИ БЕРИШ БОШЛАНАДИ.

— Деярли ҳар ойда бола пули ёки моддий ёрдам учун ариза топширилади. Кўп ҳолларда фуқароллар маҳаллага ариза топшираётганда қачондан пул чиқишни бошлашини сўрайди. Қонунчиликда аниқ муддат белгиланганми? Болалар нафақасига топширилган ариза маъқулланса, фуқарога қачондан бола пули чиқа бошлайди?

Баҳодир САФОЕВ,

Чуст туманидаги “Саркада” маҳалласи раиси.

 

 

Маҳмуд РАЗЗОҚОВ,

Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

— Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомга кўра, болалар нафақаси ва моддий ёрдам белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Яъни, агар ариза мисол учун сентябрь ойида топширилса ва хужжатлар низом талабларига тўғри келса, октябрь ойидан бола пулини бериш бошланади.

Фуқаролардан фақат шу талаб қилинадики, улар томонидан ариза ойнинг 16-санасига қадар топширилиши керак.

Сабаби мазкур низомга мувофиқ, ушбу муддатдан кейин берилган аризалар кейинги ойда кўриб чиқилади. Бу дегани, агар Сиз кўрсатилган муддатдан кейин ариза берсангиз аризангиз ноябрда кўриб чиқилади ва шунда Сизга декабрь ойидан бошлаб пул чиқишни бошлайди.

Маълумот учун, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови ойнинг 4-санасидан 27-санасига қадар амалга оширилади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бир оила уйли бўлди, лекин…

Ўтган ҳафта охирларида ижтимоий тармоқларда бир блогер Янгийўл шаҳридаги эски поликлини биносида яшаётган уйсиз, тўрт фарзанднинг онасига уй олиб беришга зарур маблағ йиғиш учун хайрия видоеси эълон қилинди. Бир кун…