— Маҳаллага мурожаатлар орасида пенсия масаласидаги саволлар кўп учрайди. Жумладан, авваллари жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси “Халқ банки” орқали берилар эди. Ҳозирда фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия дафтарчани қаердан олишлари керак?
Жамшид БОЗОРОВ,
Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалласи раиси.
Бахриддин ЗИЯТОВ,
Пенсия жамғармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси:
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қонунининг 6-бандига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиш тақиқланади.
Бугунги кунда, жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари қоғоз кўринишида бериш тизими бекор қилиниб, юридик ва жисмоний шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимига фуқароларни ҳисобга қўйиш, шунингдек, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш учун фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталига электрон ёки давлат хизматлари марказларига ариза бериш орқали ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин.