Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Маҳалламизда кластер ташкил этилмоқда”

ЭЪТИБОРЛИСИ, КЎКАТНИ ЭКИШДАН ТОРТИБ, ХОСИЛ ПИШИБ ЕТИЛГУНЧА ЖАРАЁН ТОМОРҚА КЛАСТЕРИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН. БИРИКТИРИЛГАН ТАДБИРКОР УРУҒНИ ЎЗИ ОЛИБ КЕЛИБ ЭКАДИ, ПИШГАЧ ҲОСИЛНИ СОТИШГАЧА ТАЪМИНЛАЙДИ.

“Обод хонадон”, “Обод кўча, “Обод маҳалла”… Бугун ушбу мезоналар асосида биз каби чекка ҳуддаларда жойлашган маҳаллалар кўркамлашмоқда.

Ободлик, аввало, кўнгилдан бошланади. Шу боис ишни яшаётган уйимиз, кўчаларимизни янада файзли қилишдан бошладик. Мавжуд 11 кўчадаги ҳар бир хонадонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Ҳудуддаги ижтимоий объектлар — мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари эътибордан четда қолмаяпти. Йиғиндаги 14-мактаб реконструкция қилиниб, қишлоқ шифокорлик пунктида капитал таъмирлаш ишлари якунланяпти.

7,4 км. масофада тоза ичимлик сув тармоғи тортиляпти. Аввалроқ Президентнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 7 км. тармоқ тортилганди. Электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида 8 км. янги тармоқ тортилиб, 122 та бетон таянч устунлар, 30 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ишлар якунлангач, жами 481 та бетон таянч устун ўрнатиш режаланган. Бундан ташқари 600 метр масофада пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. 11 км. дан ортиқ масофада асфальтлаш ишлари бажариш белгиланган.

Бу ишлар учун республика ва маҳаллий бюджетдан 15 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди. 740 та хонадонда хатлов ўтказилиб, унга кўра 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг  хонадони танлаб олинди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудимизда кўкатчилик кооперацияси ташкил этилди. Фермерлар кенгаши томонидан 400 та хонадонда шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Эътиборлиси, кўкатни экишдан тортиб, хосил пишиб етилгунча жараён томорқа кластери орқали назоратга олинган. Бириктирилган тадбиркор уруғни ўзи олиб келиб экади, пишгач ҳосилни сотишгача таъминлайди. Ҳозирда тўқсонбости экинлар экиб бўлинди.

Бир сўз билан айтганда, яқин вақтлар ичида маҳалламиз энг намунавий фуқаролар йиғинига айланади.

Мақсуджон МАҲКАМОВ,

Риштон туманидаги

“Пандигон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Боланинг қадри шу бўлдими?

  Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади. Шовотлик…