Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Субсидия ажратиш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги тегишли қарори билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

  1. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш ва баҳолаш жараёнлари автоматлаштирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidiya.idm.uz” дастурий таъминот тизими Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг мавжуд электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинди.

Эндиликда “subsidiya.idm.uz” орқали ариза берувчининг маълумотлари автоматлашган тарзда текширилади ва баҳоланади. Оила таркиби, ариза берувчининг номида тураржой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани, оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари, “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани шулар жумласидан.

  1. Эндиликда агар ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори белгиланган меъёрлардан кам бўлса, даромадлар ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилади. Ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автоматик равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланди. Бу жараёнда сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.
  2. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 14 иш кунидан 5 иш кунигача қисқартирилади. Субсидиялар қоплайдиган фоизлар миқдори ҳам ўзгаради. Янги кредитлар бўйича йиллик 12 фоиздан ортиқ қисми (ҳозир — 10 фоиздан ортиқ), 2025 йилдан бошлаб а Марказий банкнинг асосий ставкасидан ортиқ бўлган қисми, яъни ҳозирги 13,5 фоизни ташкил этган ҳолда қопланади.

Дастлабки тўлов ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан беш иш куни ичида тўланади. Илгари тўловлар ҳисобот ойининг 25-кунига қадар амалга ошириларди. Бундан ташқари, эндиликда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека субсидиялари ажратилмайди. Ушбу мақсадлар учун ипотека кредитлари фақат камбағалликни камайтириш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга берилади.

  1. Ариза берувчига субсидия ажратиш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилди. Хусусан, тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлса, жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаса, илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари такрорий мурожаат этса, аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи аввал топширган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланса, ариза рад этилиши белгиланди.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…