Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Миграциядан қайтганларга қайси ташкилотлар ёрдам кўрсатади?

 

 

Хабарингиз бор, “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони асосида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни “онлайн маҳалла” ҳамда «хорижда иш» электрон дастурлари орқали тавсияномалар бериш тартиби йўлга қўйилди. Шунингдек, миграциядан қайтган фуқароларга амалий ёрдам бериш, шу ернинг ўзида иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бу йўналишда миграциядан қайтган фуқарони ишга жойлаштириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги, туман(шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари амалий ёрдам беради. Хорижга ишлашга бормоқчи бўлганларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий бўлимлари, хусусий бандлик агентликлари масъул.

Ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганлар туман (шаҳар)даги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари, тижорат банкларига мурожаат қилиши мумкин.

Ижтимоий тўловлар, оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларида туман (шаҳар) давлат хизматлари органлари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, маҳалла фуқаролар йиғини кўмаклашади.

Ҳоким ёрдамчиси бошқа ҳудуддан келиб ишласа…

Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш белгиланган. Бундан ташқари, иш фаолиятида яхши натижага эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари ҳар ой мукофотланади. Ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисми компенсация қилиб борилади. Ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатлари, шунингдек, бир ойда бир маротаба доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаб берилади. Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача субсидия тўланади.

Маоши аввалги иш жойидан кам бўлса-чи?

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади. Марказлар ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимлари учун белгиланган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Шу билан бир қаторда Президентнинг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўз ҳудудида яхши натижага эришган, самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлган ҳоким ёрдамчилари учун қўшимча устама тўланиши белгиланган.

 

Шерзод ОТАЖОНОВ,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ходими.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…