Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Маҳалла еттилиги” фуқаролар йиғини тузилмасига киритилди

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 мартдаги тегишли қарори билан 2021 йил 18 июндаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмасига “маҳалла еттилиги” киритилди.

“Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий Низомга ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида “маҳалла еттилиги” ташкил қилиш, унинг функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш бўйича қўшимчалар киритилди. Хусусан, “маҳалла еттилиги”нинг мақсади — маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишдан иборат.

Асосий вазифалари сирасига оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва эҳтиёжларини ўрганиш, фуқароларни ижтимоий дафтарларга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларга «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш вазифаси киритилди. Қолаверса, “еттилик” вакиллари фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим киритган хулоса асосида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор қабул қилади.

Янги тартибга кўра, жамоатчилик тузилмалари қарорларининг тавсиявий хусусиятга эга экани тўғрисидаги қоида “маҳалла еттилиги”нинг жисмоний шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш юзасидан қабул қиладиган қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ҳукумат қарорига кўра, “маҳалла еттилиги” таркибига 7 нафар аъзо — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори киритилади. “Маҳалла еттилиги”га фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади. Қолган аъзолар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Маҳалла раиси “маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, ходимларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди, мажлислар чақиради ва ўтказади, “Маҳалла еттилиги” номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди. “Маҳалла еттилиги” котиби вазифасини бажариш маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисига юкланади.

“Маҳалла еттилиги”нинг йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Йиғилиш қарори унда иштирок этадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

«Маҳалла еттилиги» ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) ҳисобот беради.

Санжар ИСМАТОВ.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ишсизликдан холи ҳудудга айланади”

УМУМАН ОЛГАНДА, БУГУН МАҲАЛЛАДАГИ ҲАР БИР ХОНАДОН ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАДИ. ЭРНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛИШГАН. ШУНГА КЎРА, УЛАРГА ҲАМ МОДДИЙ, ҲАМ МАЪНАВИЙ КЎМАК БЕРИШ — БИЗНИНГ БУРЧИМИЗ.