Маҳалла тизими ходимлари куни байрамида Президент фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирландим. Соҳадаги камтарона меҳнатимиз юксак қадрланиб, давлат мукофотига лойиқ кўрилганимдан жуда хурсандман. Албатта, келгусида янада самарали меҳнат фаолиятимиз билан билдирилган ишончни оқлаймиз.
Тизимда 32 йилдан буён турли вазифаларда фаолият юритиб келмоқдаман. Албатта, ўтган давр мобайнида соҳа ўзига хос ривожланиш босқичини босиб ўтди. Самарадорликни ошириш мақсадида ўтказилган ислоҳотлар жараёни бугунги кунга келиб маҳалла институтини жамият таянчи эканини исботлади. Шу боис айни кунларда маҳаллага алоҳида эъибор қаратилмоқда. Ана шундай эътибор ва ғамхўрликлар самарасида вилоят, туман марказидан 35 километр олисда жойлашган бўлса-да, “Қарнабота” маҳалласи обод манзилга айланиб бораётир.
Ҳудуддаги ўзгаришлар ҳақида гап кетганда, аҳоли тўлиқ тоза ичимлик сув билан таъминланган. Ҳар бир хонадонга табиий газ тармоғи кириб борган, маҳалла интернет билан қамраб олинган. Шунингдек, йиғиндаги 45-умумтаълим мактаби қайта таъмирланди, 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, Болалар мусиқа ва санъат мактаби бунёд этилди. Маҳалланинг 5 километр ички йўллари асфальтланган бўлса, Янгиҳаёт ва Баркамол кўчаларига тўлиқ тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Тизимдаги ислоҳотларни анчадан буён кутаётгандик. Тажрибамдан келиб чиқиб, таққослайдиган бўлсам, ўзгаришлар анча салмоқли. Мисол учун, авваллари маҳалланинг аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатиш борасидаги ваколатлари чекланган эди. Ўзида маблағ бўлмагагани учун идорага ёрдам сўраб келганларни қуруқ қайтарган вақтлар бўлган. Энг ёмони, одамларда маҳаллага нисбатан ишонч сўнганди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳалла еттилиги” ташкил этилгани аҳоли муаммоларини шу ернинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда. Ижтимоий ёрдамлар “еттилик”нинг ўзаро қарори асосида кўрсатиляпти, кредит ва субсидияларга тавсия бериш ваколатимиз бор. Мана шундай имкониятларнинг яратилиши тизимдаги ҳар бир ходимнинг ишига янада масъулият билан ёндашишга ундайди.
Яқинда тизимга оид яна бир яхши янгиликдан бохабар бўлдик. Гап шундаки, эндиликда профилактика инспекторларига фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ваколати берилиши кутиляпти. Бунинг аҳамияти нимада? Шу вақтгача рўйхатга олишни туман-шаҳар марказларида фаолият юритаётган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари амалга оширарди. Ўз навбатида олис ва чекка ҳудудларда яшовчиларнинг марказга келиб-кетишида ортиқча вақт ва маблағ сарфланаётганди. Энди одамларнинг ортиқча харажатлари камаяди, ҳудуднинг ўзида профилактика инспектори фуқароларни рўйхатга қўяди.
Таклифлар масаласига келсак, ажралишлар — бугун жамиятнинг долзарб муаммосига айланган. Деярли барча маҳаллаларда бу каби ҳолатлар учраб туради. Бизни ўйлантираётган жиҳати — эр-хотин ажралишга ариза бериб, суд уни кўриб чиқиб, ўйлаб кўришга маълум муддат бергач, яъни деярли барча масала ҳал бўлгач, маҳалладан тавсиянома сўралади. Вазият шу даражага келгач, кўп ҳолларда оилани яраштириш имконсиз бўлиб қолади.
Истардикки, никоҳ тузишдан олдин маҳалладан қандайдир маълумотнома, тавсиянома олиш тизими яратилса. Бунда биз ҳар икки томон билан тўйдан олдин суҳбатлашардик, ёшларнинг фикри, дунёқарашини ўрганардик. Агар барчаси оила қуриш учун тайёр бўлса, тавсиянома берамиз. Аксинча бўлса, мисол учун, ёшлар катталар хоҳиши билан оила қуришга мажбур бўлаётган, ўзлари буни исташмаса, қудалар бир-биридан кўп нарса талаб қилса, уларга ўйлаб кўришга вақт бериб, тавсиянома беришни кечиктирардик. Бу орқали тўйдан кейин тезда ажрашишлар, қудаларнинг ўзаро юзкўрмас бўлиб кетишларининг олди олинарди.
Учқун БЕГМАТОВ,
Пахтачи туманидаги
“Қарнабота” маҳалласи раиси,
“Дўстлик” ордени соҳиби.
Сўнгги янгиликлар
Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади
Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…
Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади
Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА
“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!” Қаҳрамон…
ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ
ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…
-+=
МАНЗАРА “Никоҳ тузишдан олдин маҳалла тавсиянома берса…”
mahalla
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар
Биласизми?
“Ичимлик сув ва маҳалла идораси керак”
МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. 1980 ЙИЛ ПАҲЛАВОН МАҲМУД, КАМАЛАК, ДИЁНАТ КЎЧАЛАРИГА ТОРТИЛГАН ҚУВУРЛАРГА СУВ КЕЛМАЙ ҚОЛГАН.