Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Фарзанд 18 ёшга тўлса, оила имтиёздан фойдалана олмайдими?

ДАВЛАТ КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА МУВОФИҚ ИМТИЁЗЛАР ВА ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАР БЕРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ.

— Маҳалламизда тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оилалар бор. Уларнинг аксариятида болалар 18 ёшгача етмаган. Яқинда улардан биттаси маҳаллага мурожаат қилиб, тўнғичи 21 ёшда, талаба эканини айтиб, кўп болали оилаларга берилиши мумкин бўлган имтиёзлардан фойдалана олиш-олмаслигини сўради. Айтингчи, бундай оилаларга қандай имтиёзлар бор?

Дилбар ОТАМУРОДОВА,

Олот туманидаги

“Маърифат” маҳалласи раиси.

Елена ҲИКМАТОВА,

“Норма” эксперти, ҳуқуқшунос:

— Қонунчиликка кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила кўп болали оила ҳисобланади. Шунга кўра, Сиз қайд этган ҳолатда оила кўп болали оила ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди. Жумладан, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сонини туман (шаҳар) ҳокимлари белгилайди, шунингдек, ташкилотларнинг захирасига қўйилади. Бунда болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.

Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади. Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мактабга қўшимча бино керак”

ЎҚУВЧИЛАР СОНИ ОРТГАНИ САБАБ, ЭСКИ МАКТАБНИНГ ҚУВВАТИ ЕТМАЯПТИ.