Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Қандай лимон навларини экиш мумкин?”

ЦИТРУС МЕВАЛАР БИР ОИЛАГА МАНСУБ БЎЛИБ, УЛАРНИНГ АГРОТЕХНИКАСИ БИР ХИЛ. ШУ БОИС УЛАРНИ БИРГАЛИКДА БИТТА ИССИҚХОНАДА ПАРВАРИШЛАШ МУМКИН. ЦИТРУС МЕВАЛАРНИ ИССИҚХОНАЛАРГА ЭКМАСДАН ҲОСИЛ ОЛСА БЎЛАДИ.

 

Асрорқул РУСТАМОВ,

Самарқанд туманидаги “Дўстлик” маҳалласи раиси.

– Барча ҳудудлар қатори бизнинг маҳаллада иссиқхона ташкил этиб, лимончилик билан шуғулланаётган хонадон эгалари сони ортиб бормоқда. Бироқ ҳамма ҳам ўз ҳудудига қандай лимон навлари мос келишини билмайди. Олим сифатида қайси ҳудудга қандай лимон навларини экишни тавсия қиласиз? Иссиқхонасиз етиштириш мумкин бўлган лимон навлари яратилганми?

 

Мухаммадазиз ФАХРУТДИНОВ,

селекционер олим аграном, Халкаро табобат экология ўсимликшунослик фанлари академияси академиги:

– Кузатишларим ва шу соҳа эгаси сифтаида айтишим мумкинки, Ф1-“Тошкент” ҳамда “Турон” лимон навлари республикамизнинг барча ҳудуд иқлимига мос келмоқда. Бу навларни ўзим ёки отам яратгани учун айтмаяпман. Буни ҳудудларда лимончилик билан шуғулланаётганларнинг мурожаатидан келиб чиқиб айтяпман. Марказимизга шу масалада ҳар куни 250 га яқин телефон қўнғироқлари бўлади. Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида 7 ёшли лимоннинг ҳар бир тупидан 150 килограммдан ҳосил олмоқда. Қашқадарё вилоятида 100 кг. Ҳатто, Қозоғистон ва Бошқирдистонда Ф1-“Тошкент” ва “Турон” лимон навлари экилиб, юқори ҳосил олинмоқда. Шу сабаб Самарқанд вилоятига ҳам ушбу навларни тавсия этаман.

Цитрус мевалар бир оилага мансуб бўлиб, уларнинг агротехникаси бир хил. Шу боис уларни биргаликда битта иссиқхонада парваришлаш мумкин. Цитрус меваларни иссиқхоналарга экмасдан ҳосил олса бўлади. Бунинг учун ернинг тупроғини 1,5 метр олиб ташлаб, ичига чириган гўнг солиб, ер билан яхшилаб ағдариб чопилади. Агар эни 3 метр бўлса, орасини 2 метрдан қилиб лимон кўчатлар экиб, устидан “термиз” қилиб бир қават полиэтилен плёнка ёпилади. Сўнг устидан карказ қилиниб, иккинчи полиэтилен плёнкаси тортилади. Шу тариқа лимон экса бўлади, леикн ҳосилдорлик 50 фоиз кам олинади. Ҳозирда очик шароитда экиладиган цитрус ўсимликларнинг янги навлари устида тажриба ишлари олиб бориляпти. Янгилик бўлса ишлаб чиқаришга тавсия этамиз.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳаллада муаммо йўқ, фақат…”

ҲАР БИР ТАДБИРКОРДА 4 ТАДАН 30 ТАГАЧА “ФУРА”ЛАР БЎЛИБ, УЛАР БУРТМАЛАР АСОСИДА МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ҚАТНАМОҚДА.