Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла кўмак берса, солиқ ҳисобланадими?”

ХАЙРИЯ ВА ЭКОЛОГИЯ ЖАМҒАРМАЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРГА БЕРИЛАДИГАН БИР ЙИЛДА 15 МИЛЛИОН СЎМДАН ОШМАГАН НАФАҚАЛАР, ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ, ТАЛАБАЛАРГА ИЖАРАГА БЕРИЛГАН УЙ-ЖОЙДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАР СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ.

— Маҳалламизда эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик қилувчи саховатпешалар кўп. Уларнинг аксарияти ёрдамни ўз қўли билан эмас, пинҳона, маҳалла номидан амалга оширишни исташади. Бундай вазиятда айрим ҳолларда битта оилага 5-10 миллион сўмгача берамиз. Айтингчи, қонун бўйича маҳалла номидан берилган бу суммага солиқ ҳисобланмайдими? Умуман, даромад солиғи бўйича имтиёз борми?

Ҳусниддин БОЗОРОВ,

Деҳқонобод туманидаги

“Оқиртма” маҳалласи раиси.

Даврон ҲОШИМОВ,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси масъул ходими:

— Ўзбекистонда даромад солиғи ставкаси 12 фоизни ташкил этади. Солиқ кодексида фуқароларга даромад солиғи бўйича 22 та бандда имтиёз берилган. Хусусан, маҳалла, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан фуқароларга бериладиган бир йилда 15 миллион сўмдан ошмаган нафақалар, пахта йиғим-терими, талабаларга ижарага берилган уй-жойдан олинган даромадлар солиққа тортилмайди.

Қатор моддий ёрдам турлари — вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этгани муносабати билан ходимга бериладиган, ходимга меҳнатда майиб бўлгани, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етгани билан боғлиқ бериладиган, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун маблағлар тарзида кўрсатиладиган (“картошка пули” — имтиёз моддий ёрдамнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача бўлган қисмига қўлланилади) моддий ёрдамга даромад солиғи ҳисобланмайди.

Иш берувчининг ўз ходимлари ҳамда уларнинг болаларига тиббий хизмат кўрсатилгани учун берган пуллари, даволаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари солиқдан озод этилади. Қолаверса, вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллагани учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти, хусусий мулк бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган (масалан, уй олиб, уни 3 йил ичида сотса, даромад солиғи олинади, 3 йилдан кейин сотса, солиқ олинмайди), уйда етиштирилган ҳайвонларни сотишдан олинган даромадлар солиққа тортилмайди.

Худди шундай, коллеж, техникум ва ОТМ контракти учун тўланган пуллар (фуқаро ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг таълим олиши учун қилган тўловлари), хусусий мактаб ва боғчаларга ҳар бир бола учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар (масалан, 2 та бола бўлса, 6 миллион сўм тўланса, 6 ммиллион сўмдан даромад солиғи олинмайди), субсидия асосида олинган ипотека кредитлари ва унинг фоизларини тўлаш учун 1 йилда йўналтирилган МҲТЭКМнинг 80 бараваригача даромадлар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари солиқдан озод этилган.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Текстиль корхонаси қурилса, кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўларди”

МАҲАЛЛА ТУМАН МАРКАЗИДАН 25 КИЛОМЕТР ОЛИСДА ЖОЙЛАШГАН. ШУ САБАБ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ МУАММО. МАШИНАСИ ЙЎҚЛАР 7 КИЛОМЕТР ПИЁДА ЮРИБ, КЕЙИН КАТТА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛДАН ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИГА ЧИҚАДИ.