Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Тушлик вақти шахсий иш билан шуғуланса бўладими?

ИШ БЕРУВЧИ ИШ КУНИ (СМЕНА) ДАВОМИДА ХОДИМГА ДАМ ОЛИШ ВА ОВҚАТЛАНИШ УЧУН ДАВОМИЙЛИГИ КЎПИ БИЛАН ИККИ СОАТ ВА КАМИДА ЎТТИЗ ДАҚИҚА БЎЛГАН ТАНАФФУС БЕРИШИ КЕРАК.

— Маҳалладошимиз давлат корхонасида ишлайди. Ташкилотнинг ўз ошхонаси бор. Айтишича, баъзи ходимлар танаффус пайтида тезгина тушлик қилиб, шахсий ишлари бўйича кетишади. Уларнинг айримлари тушликдан кеч қайтишгани боис директор ходимларга тушлик пайтида компания ҳудудидан чиқиб кетишни тақиқлаб қўймоқчи экан. Шундай қилса бўладими?

Собир КАРИМОВ,

Кўкдала туманидаги

“Эски анҳор” маҳалласи раиси.

Ленара ҲИКМАТОВА,

“Норма” эксперти, юрист:

— Меҳнат кодексининг 204-моддасига кўра, ходимлар учун тушлик танаффуси расман дам олиш ва овқатланиш учун танаффус деб аталади. Бу пайтда ходимларнинг ҳаракатини чеклаш мумкин эмас.

Иш берувчи иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус бериши керак. Ушбу чекловлардан келиб чиқиб, ҳар бир ташкилот ходимлар учун танаффуснинг давомийлиги ва соатларини белгилайди. Танаффус бериш вақти компаниянинг ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тўрт соатдан ошмаса, агар бу ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, танаффус берилмаса ҳам  бўлади.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмайди, шунинг учун ходимлар ундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланишлари мумкин. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетишига йўл қўйилади. Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 204-моддасида тўғридан-тўғри: “…бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин”лиги кўрсатилган. Бунда ташкилотнинг ўз ошхонаси бор ёки йўқлиги муҳим эмас — иш берувчи ходимларга унинг ҳудудидан чиқиб кетишни тақиқлашга ҳақли эмас. Ўз навбатида, тегишинча, ички меҳнат тартиби қоидаларига бундай тақиқни киритиш мумкин эмас.

Агар ходимлар тушликдан ўз вақтида қайтмаса — бошқа гап. Мисол учун, офисда тушлик танаффуси 13:00 дан 14: 00 гача. Агар ходим соат 14:00 дан кейин иш жойида бўлмаса, бу иш берувчи “ҳайфсан” эълон қилиши, жарима солиши ёки ишдан бўшатиши мумкин. Бу меҳнат интизомининг бузилиши саналади.

Ушбу ҳолатда айрим истиснолар ҳам мавжуд. Бу иш ёки ишлаб чиқариш шароитлари ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус қилишга имкон бермайдиган ҳолатларга тегишли. Масалан, ишнинг бундай хусусиятлари “call-марказ” операторлари, қўриқчилар, назорат пункти ходимлари, узлуксиз ишлаб чиқариш ходимлари ва бошқаларда бўлади. Бундай ҳолда иш берувчи ходимга иш вақтида дам олиш ва овқатланиш имконини тақдим қилиши шарт. Бундай ишларнинг аниқ рўйхати, дам олиш ва овқатланиш учун тартиб ҳамда жойлар ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланиши керак.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Бирон марта санаторийга бормаган раислар бор…”

    Жорий йилда Шаҳрисабз шаҳри “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг туристик пойтахти, деб эълон қилинди. Ана шу тантаналар доирасида “Мираки” маҳалласига Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб “Туризм маҳалласи” мақоми берилди. Айтиш керакки,…