Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилса…

МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КЎРА, ҚУЙИДАГИЛАР ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА РАД ЭТИШ ҲИСОБЛАНАДИ

— Баъзида маҳалла аҳолиси вакилларидан ишга жойлашишда муаммолар кузатилади. Жумладан, ишга жойлашиш учун ҳужжат топширганда хомиладор аёллар аризаси рад этилишига кўп гувоҳ бўляпман. Яъни номзод хомиладорлиги учун ишга кира олмаслиги тўғрими? Меҳнат кодексида бу масала қандай акс этган? Агар иш берувчи аризани қонунга зид тарзда рад этса, чора белгиланганми?

Рустамжон БОЗОРБОЕВ,

Гулистон шаҳридаги

“Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Лазиз ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:      

— Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади:

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик.

Иш берувчи номзод аризасини ноқонуний рад этса, тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

МУАММО «Чиқиндининг ҳидига сира чидаб бўлмаяпти…»

БУ МАСАЛАДА КОМБИНАТ ДИРЕКТОРИДАН ТОРТИБ, САНИТАРИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГАЧА БИР НЕЧА МАРОТАБА МУРОЖААТ ҚИЛДИК. ЖАВОБ БЎЛМАДИ.